O‘zLiDeP халқ орасига янги ғоялар билан кириб бормоқда

19.10.2019, 13:26

O‘zLiDeP халқ орасига янги ғоялар билан кириб бормоқда

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан вилоят мусиқали драма театрининг ёзги саҳнасида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири уюштирилди.

Унда тадбиркорлар, депутатлар, партия фаоллар, ёшлар  ва oммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таниқли санъаткорлар жалб қилинган мазкур акция доирасида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ғоя ва мақсадларини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишга қаратилган тадбирда жорий йилда ўтказиладиган сайловларга O‘zLiDeP ҳам жиддий тайёргарлик кўраётгани таъкидланди.

Партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга қисқача маълумот берилди.

- “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак”, деган ғоя билан сиёсий саҳнага чиқишга тайёргарлик кўраяпмиз, - дейди партия вилоят кенгаши раиси Шерали Юлдашев. - Биз янги 5 йилликда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш тарафдоримиз. Мамлакатимиз раҳбари халқимизни бугун яхши яшашга эришишини вазифа қилиб қўяр экан, уни тадбиркорлик ривожи билан боғлаётганлари бежиз эмас, зеро, қачонки, тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.

Тарғибот тадбирида таниқли тадбиркорлар ва зиёлилар сўзга чиқиб, O‘zLiDePнинг амалий ишлар партияси эканини эътироф этди. Ҳар қандай расмиятчиликдан холи тарзда очиқ майдонда ўтказилган тарғибот тадбири Самарқанд шаҳри куни байрамига уланиб кетди.

Тадбирда машҳур эстрада хонандаларининг чиқишлари иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    952
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+