Қўрғонча МФЙда мактаб ўқувчиларининг хавфсизлиги қачон таъминланади?

19.10.2019, 15:02

Қўрғонча МФЙда мактаб ўқувчиларининг хавфсизлиги қачон таъминланади?

Қарши шаҳридаги Қўрғонча маҳалласида Қоракўл кўчаси ва Насафий кўчаси кесишган йўлда фуқаролар ҳаракатланишдан хавфсирашади. Нега десангиз, катта марказий кўчада транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солувчи йўл белгилари йўқ. Шуни ҳам қайд этиш керак, мазкур йўналишдан маҳаллада жойлашган 2-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари  фойдланишади.

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Санжар Эргашевга мазкур ҳолат бўйича ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушган. Халқ вакили маҳаллага бориб ҳолат билан яқиндан танишиб, Қашқадарё вилоят ЙХХБ ходимлари билан биргаликда муаммони жойига бориб ўрганиш ва зарурий амалий ишларни бажарилишида кўмак сўраган.

- Мазкур ҳолат юзасидан ЙХХБ ходимларига оғзаки мурожаат қилгандим, - дейди депутат Санжар Эргашев. – Йўл белгилари ўрнатилавермагач, Қашқадарё вилоят ЙХХБ бошлиғи Э.З.Қурбоновга жорий йилнинг 23 август куни депутатлик сўрови чиқардим. Орадан икки ой муддат ўтган бўлишига қарамай депутатлик сўровига жавоб ололмадик.

Ҳозирда Қўрғонча маҳалласидаги Қоракўл ва Насафий кўчаларининг кесишган йўлида жойлашган 2-сонли мактаб ўқувчилари транспорт ҳаракатини тартибга солувчи йўл белгилари йўқлиги сабабли ота-оналар анча хавотирда.

Эртага мазкур йўналишда бахтсиз ҳодиса рўй бермаслигига ким кафолат бера олади? Бизда бир “касаллик” борки қачонки бошимизга бир кўнгилсиз ҳодиса тушсагина ўшандан кейингина “кўзимиз очилади”. Ўйлаймизки, ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган ҳар бир ота-онанинг кўнглини хотиржам қилиши, болаларинг эсон-омон мактабга бориб келишларида  вилоят ЙХХБ вакиллари муаммони тезда бартараф қилишади. 

Тўлқин Турдиев,

O‘zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+