O‘zLiDeP сайловда хотин-қизлар фаоллигини оширишга эътибор қаратмоқда

22.10.2019, 09:26

O‘zLiDeP сайловда хотин-қизлар фаоллигини оширишга эътибор қаратмоқда

O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги ва ижтимоий мавқеини ошириш бўлими, партия Сирдарё туман Кенгаши, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Cайловда хотин-қизлар фаоллигини ошириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда тадбиркор ва фермер хотин-қизлар, биринчи маротаба сайловда иштирок этувчи ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жамият ҳаётининг барча соҳасига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Булар халқимиз турмуш даражасини сифат жиҳатидан тубдан яхшлаш, мамлакатни ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бугун қайси соҳага, яъни сиёсат, иқтисодиёт ёки ижтимоий соҳага эътиборни қаратадиган бўлсак, ижобий натижаларнинг гувоҳи бўламиз. Албатта, бу жараёнларни хотин-қизларимизнинг фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Хотин-қизларимизнинг барча жабҳалардаги фаол иштирокини янада кучайтириш, Президентимиз биз, хотин-қизларга билдираётган мустаҳкам ишончини оқлашга ҳаракат қилишдан иборат.

Ўзбекистон тарихида илк маротаба Сенат Раиси лавозимига аёл киши муносиб кўрилди. Давлатимиз ташаббуси билан биринчи маротаба аёл номзоди юқори давлат лавозимига кўтарилди. Эътиборли жиҳат, аёллар ўрни янада мустаҳкамланди.  Мамалкатимизда опа-сингилларимизга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликлар барчамизга ката ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Халқимиз билдирилган ишончни оқлашга, мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларга даҳлдорликни ҳис этиб яшашга ундайди.

Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масаласи бўйича раис ўринбосари, Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” директори Покиза Ахмеджанова, Сирдарё туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафиса Жўраева,  туман адлия бўлими ўринбосари Камолиддин Эрназаров ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Акбарали Мирзааҳмедовлар сўзга чиқиб, сайлов қонунчилиги, бу йилги сайловлардаги эътиборли жиҳатлар ҳамда сайловларда аёлларимизнинг фаол иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

-Эътироф этиш лозим, зиммасидаги масъулиятни теран англаган, партия ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилаётган, одамларнинг ташвишини ўз дарди деб билиб, уларни бартараф этиш учун курашаётган депутатларимиз талайгина,-деди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафиса Жўраева. - Аммо, жамият ҳаётидан четда юриб, шахсий манфаатлари билан ўралашиб қолаётган депутатларимиз фаолиятсизлиги эса одамларда сиёсий партияларга нисбатан ишончсизлик уйғотиши табиий. Шу боис ҳам сайловларда хотин-қизларимизнинг фаоллиги ниҳоятда муҳим. Сайлов адолатли ўтса, фаол, ташаббускор, элсевар, юртпарвар кишиларни депутат қилиб сайласак, мамлакатимизда ислоҳотлар бардавомлиги, халқнинг бахтли ва фаровон ҳаёти таъминланади.

Тадбир сўнгида савол-жавоблар ҳамда баҳс мунозараларга ўрин берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    871
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+