O‘zLiDeP депутати сирдарёлик ёшлар билан мулоқот ўтказди

22.10.2019, 12:31

O‘zLiDeP депутати сирдарёлик ёшлар билан мулоқот ўтказди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Гулистон давлат университетида “Депутат ва ёшлар” мавзуида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда 22 декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, ёшларнинг фаол иштирокини ташкил этиш масаласига эътибор қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Комилжон Эрназаров, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси котиби Фахриддин Абдусатторовлар “Қонунлар – фаровон ҳаёт гарови”, “Сайлов кодекси – ёшлар нигоҳида” мавзуларида маъруза қилиб, талаба ёшларнинг сайлов борасидаги ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратишди.

Парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли, жумладан ёшлар ва сайловчилар билан янада кўпроқ, фаол мулоқотда бўлиш, аҳолини, айниқса, чекка ҳудудлар аҳолисини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш партиянинг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканини алоҳида қайд этиш керак, - деди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Комилжон Эрназаров.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бирга Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, O‘zLiDeP фракцияси фаолияти тўғрисида кенг маълумотлар бериб ўтилди.

Сайлов жараёнларида фаолликни янада ошириш, масъулларнинг, шу жумладан, партия туман, шаҳар кенгашларининг масъулиятини кучайтириш нечоғлик муҳимлиги қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари орасида ёшларнинг, бу йилги сайловларда биринчи маротаба қатнашиши кутилаётган йигит-қизларнинг иштирок этаётганлиги муносабати билан уларнинг иштирокига, фаоллиги ва масъулияти борасида ҳам фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.

Тадбир давомида профессор Муксин Ходжиев иштирокчиларни хориждаги нуфузли олий таълим муассасалари билан олиб борилаётган алоқалар ва университет томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириб ўтди.      

Учрашув сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан жавоблар берилди.

        Ҳусан ЖАББОРОВ,

                   O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    183
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+