O‘zLiDeP сайловчиларни фаолликка чорлади (+фото, видео)

23.10.2019, 09:52

O‘zLiDeP сайловчиларни фаолликка чорлади (+фото, видео)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларга янгича ғоя, янгича қарашлар билан қизғин ҳозирлик кўраётган сиёсий партияларнинг ҳар бири ўз олдига улкан мақсадлар қўйган. 
 
Видео: 
 

 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий шаҳридаги Ёшлар хиёбонида “Ўзбекистон Либерал-демократик партияси — янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам сайловга бағишланди. 
 
Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири А. Алимов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Солиев, Ўзбекистон Қаҳрамони, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ. Санақулов ҳамда партиянинг Навоий вилоятидаги барча фаоллари иштирок этди. 
 
Ёшлар марказидан “Фарҳод” маданият саройига қадар веломарафон ўтказилиб, ғолиблар партия вилоят кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, имконияти чекланган фуқаролар иштирокида “Ногиронлик аравачалари” марафони ташкил этилди. 
 
photo5291957273192672324.jpg
 
“Биргаликда биз кучмиз!” чақириқлари остидаги митинг “Фарҳод” маданият саройидан йўлга тушган партиянинг минглаб тарафдорлари иштирокида бошланди. Митинг қатнашчилари Ислом Каримов шоҳ кўчаси бўйлаб “Ўзбекистон Либерал-демократик партияси — юриш марафони”ни ташкил қилиб, Ёшлар хиёбонига бирдамлик завқи билан етиб келди. 
 
 
Тантаналарда жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтиши таъкидланди. Мазкур сиёсий жараёнга партия ҳам жиддий тайёргарлик кўраётгани қайд этилди. Шунингдек, партия фаоллари, электорати бўлган таниқли тадбиркорлар, фермерлар, спортчилар ҳам сўзга чиқиб, партия амалий ишлар партияси эканини эътироф этди. 
 
 
Тарғибот тадбири давомида республикамизда ном қозонган машҳур хонандалар ҳамда вилоятда кўзга кўринган таниқли эстрада хонандалари томонидан жонли ижрода қўшиқлар куйланди. Шунингдек, Сурхондарёда ўтказилган Халқаро бахшичилик фестивали ғолиби Бахтиёр бахшининг чиқиши санъатсевар навоийликларга ажойиб туҳфа бўлди. Партия логотипи туширилган улкан ҳаво шарининг осмонга кўтарилиши эса минг-минглаб Навоий халқини янада руҳлантирди.
 
2.jpg
 
7.jpg
Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман Кенгаши депутати2019-11-08 00:12:27

O‘zLiDeP ҳар қандай форматдаги тадбирларда ҳар доим фаол қатнашган ва ўз позициясини мустаҳкам ҳимоя қилиб келмоқда. Партиямиз томонидан ўтказилаётган семинар, дебат, очиқ мулоқотлар халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.


Пўлотов Ғолиб Рамазонович-O`zLiDeP Ғиждувон туман Кенгаши аппарат раҳбари2019-10-23 16:35:10

Ўтказилаётган бундай тарғибот шоу тадбирлари партиямизнинг нуфузини янада оширишга хизмат қилишини инобатга оладиган бўлсак, унинг қатта аҳамиятга эга эканлигини янада теран ҳис қиламиз. Навоий шаҳрида ўтказилган партиямизнинг шоу тадбири ундаги иштирокчиларнинг қувноқ кайфияти бизни янада олға интилиб ишлашимизга даъват этмоқда. Навоий вилояти партия Кенгаши фаолларига катта миннатдорчилик билдирамиз.


Эшниёзов Муҳаммад, O`zLiDeP Навоий вилояти кенгаши аппарат раҳбари2019-10-23 15:09:56

Митинг ажойиб креатив ғоялар ва унутилмас онларга бой бўлди. Тадбирда бутун вилоятимиз бўйлаб ўн минг нафардан ортиқ фаолларимиз ва партия тарафдорлари иштирок этдилар. Ишонамизки, бундай тадбирлар сайловчилар онгида партиямизга ишонч ва эътиборни янада мустаҳкам қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+