Видео: O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов пойтахтлик ёшлар билан дилдан суҳбатлашди

24.10.2019, 16:22

Видео: O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов пойтахтлик ёшлар билан дилдан суҳбатлашди

Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли орасида оммабоп тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда. Партия бу йилги сайловларда янгича ғоя, янгича қарашлар билан халқ орасига кириш, муаммосини ечишга астойдил ҳаракат қилмоқда.

Ушбу сиёсий жараёнларда ёшларнинг ҳам фаол иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда O‘zLiDeP ёшлар билан яқин бўлишга, муаммо ва таклифларини инобатга олиш, айниқса, ёшларнинг инновацион ғояларини ҳаётга тадбиқ қилишда яқиндан кўмак беришни мақсад қилган.

Аҳоли орасида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов партиянинг мақсад ва ғояларини етказиб халқ билан яқиндан мулоқотда бўляпти. Партия раҳбари куни кеча Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасида ташкил этилган тарғибот тадбирида ёшлар билан бевосита мулоқотда бўлди, уларнинг таклифлари ва фикрлари билан ўртоқлашди.

  • Кўрилди
    1461
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+