O‘zLiDePнинг оммабоп тарғибот тадбирининг навбатдагиси Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасида ташкил этилди

24.10.2019, 18:04

O‘zLiDePнинг оммабоп тарғибот тадбирининг навбатдагиси Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасида ташкил этилди

O‘zLiDeP томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги сайловолди оммабоп тарғибот тадбирининг навбатдагиси Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчаси майдонида ташкил этилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалда ижросини таъминлаш мақсадида шахмат ва рассомчилик йўналишларида “O‘zLiDeP мусобоқалари” ташкил этилди. Ушбу мусобақаларда ғолиб бўлган ёшлар партиянинг эсдалик ва қимматбаҳо совғаларига эга бўлишди.

Шундан сўнг, электорат вакиллари тадбиркор ва ишбилармонлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида “Сайилгоҳ” кўчаси майдонида тарғибот тадбирининг навбатдаги қисми бошланди.

Тадбирда сўз олганлар жорий  йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидлашди. Партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга қисқача маълумот берилди.

 Бу йилги сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилмоқда. Бу эса сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик шароитида ўтишининг яна бир ёрқин ифодасидир. Шу боис ушбу сиёсий жараён олдидан партиянинг сайловолди дастури, сиёсий платформаси ишлаб чиқилди, янги-янги ғояларни ўртага ташламоқда. Бу галги сайловда партия “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам аввало инсонга хизмат қилиш керак”, деган ғоя билан ўртага чиқаяпти. Дастурни эса кабинетда ўтириб эмас, партия фаоллари, оддий одамлар билан бамаслаҳат ёзишга эътибор қаратилгани муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

- Партия қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк ҳуқуқ ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш, тадбиркорлик ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлаш, «Бизнесни юритиш», глобал рақобатбардошлик, инновациялар, саноатнинг рақобатбардошлиги индекслари бўйича дунёнинг етакчи 50 та мамлакати қаторидан Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш ва етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтиришнинг истиқболларига қаратилган аниқ вазифаларни қамраб олган, - дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси Тўрабек Назаров. - Партия миллий қонунчилигимиз ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган ягона Инвестиция ва Тадбиркорлик кодексларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ғоясини илгари сурмоқда.

Тарғибот тадбирида миллатимиз фахри ва ғурури, O‘zLiDeP фаоллари, таниқли тадбиркорлар сўзга чиқиб, O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этди.

Машҳур эстрада хонандаларининг чиқишлари эса иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Эслатиб ўтамиз, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши томонидан бу каби янгича тарғибот тадбирлари пойтахтимизнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмат

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1359
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Winnypooh2019-11-09 15:50:02

Olg'aaa! prezident va shoxrux reper silani partiyadanligi uchun xurmatim kotta silaga!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+