“O‘zLiDeP – ўз ғоя ва мақсадларини халқимиз билан бирга амалга оширади”

25.10.2019, 13:43

“O‘zLiDeP – ўз ғоя ва мақсадларини халқимиз билан бирга амалга оширади”

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан вилоят мусиқали драма театрининг очиқ майдонида “O‘zLiDeP – ўз ғоя ва мақсадларини халқимиз билан бирга амалга оширади” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси вакиллари, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти, туман ва шаҳар  Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ҳамма ёқда сайловга оид чақириқлар, партиямиз шиорлари ёзилган паннолар, O`zLiDeP рамзи туширилган байроқлар, шарлар, либослар майдонга байрамона руҳ бағишлади. Одамларнинг чеҳраларида шодлик, мамнунлик балқийди.

Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ва O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиевлар кириш сўзи билан очиб, сайлов компанияси сиёсий партиялар учун энг масъулиятли жараён ва муҳим синов эканлигини таъкидладилар.

- Иқтисоди тобора юксалиб бораётган юртимизда тадбиркорлар қатлами етакчи ўрин тутади. Президентимиз таъбири билан айтганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади, - деди O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиев. - Шу ўринда вилоятда айни пайтда 25 700 нафарга яқин партиядошимиз борлигини, биргина ўтган тўққиз ой ичида 5200 нафар киши фаолиятини O`zLiDeP билан боғлаганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Партиядошларимизнинг ниятлари улуғ, мақсадлари муштарак. Халқимиз ҳаётининг фаровон, дастурхонининг тўкин бўлиши учун сидқидилдан хизмат қилиш.

Шунингдек, тадбирда сўз  олганлар томонидан, сайловолди дастури, унинг аҳамияти, партиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

 Жорий йилги сайловларнинг янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтказилаётгани сайловларнинг демократик тамойиллар асосида, очиқлик, ошкоралик ва шаффоф тарзда ўтиши билан бирга, сиёсий партиялар олдига ҳам долзарб вазифаларни қўяётгани билан ҳам янада аҳамиятлидир. Сайловчилар ишончини қозониш партиянинг амалий ишларига ҳам боғлиқ. Ўтган вақт мобайнида депутатларимиз аҳоли хонадонларида юриб, халқимиз муаммоларининг оқилона ечимини топишга, халқимизнинг бугунидан рози бўлиб, эртанги кунига ишонч билан қараб яшашларида ўз улушларини қўшишга ҳаракат қилдилар. Ҳеч шубҳа йўққи, бундан кейин ҳам бу олийжаноб мақсад йўлида оғишмай олға интиламиз.

Тарғибот тадбири доирасида “Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз!” шиори остида ёшлар ўртасида турли хил ўйинлар бўлиб ўтди.

Беш мингдан ортиқ сирдарёликлар иштирок этган тадбирда бутун ўйингоҳ узра олқишлар, “O‘zLiDeP, O‘zLiDeP, O‘zLiDeP”, “Бу менинг партиям, бу менинг танловим”, “O‘zLiDeP менинг ифтихорим” деган хитоблар янгради.

-Мен партиянинг тарғибот дастурида биринчи маротаба иштирок этишим,- дейди Бахтиёр Бозоров. - Оддий ишчиман. Йўл қурилиш соҳасида меҳнат қиламан. Партия томонидан ташкил этилган тадбир менда жуда катта таассурот қолдирди. Иштирокчиларнинг эртанги кунга бўлган ишончи, партияга бўлган муносабати уларнинг ёниб турган кўзларида акс этиб турибди. Мен ҳам шижоаткор, халқнинг ишончини қозониб бораётган партия сафида бўлишга аҳд қилдим.

 Тарғибот тадбирида республикамиздан ташриф буюрган таниқли хонанда Шаҳзода, Мустафо ижросидаги дилрабо қўшиқлар ҳамда “Санамлар”, “Камалак” дастаси ҳамда “Севинч” болалар рақс ансамблларининг чиқишлари, улар томонидан куйланган тинчлик, дўстлик, истиқлолни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларни рақсга чорлади. Кўнгиллар шод, қалбларни фахр-ифтихор туйғуларига чулғанди.

Тадбир сўнгида партия фаолиятига муносиб ҳисса қўшган туман ва шаҳар Кенгашларига O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бундай тарғибот тадбирларини Сирдарё вилоятининг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, тарғибот дастури доирасида иштирокчиларга “Бек ширинликлари” томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди.

         Дилором ЭСОНОВА,

                   O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+