Партиянинг сурхондарёлик вакиллари ўтган беш йилда нималарни уддалашди?

25.10.2019, 14:42

Партиянинг сурхондарёлик вакиллари ўтган беш йилда нималарни уддалашди?

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.        

Конференция кун таритибидаги асосий масалалар O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2015-2019 йиллар даврдаги умумий фаолияти бўйича ҳисоботи ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловида иштирокининг устувор йўналишлари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда Назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолиятига бағишланди.

Шунингдек, конференцияда партия электорати сафини кенгайтириш борасида олиб борилган ишлар кўламига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2015 йилда партия сафидаги аъзолар сони 21 минг 842 нафарни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 50 минг 24 нафарга етди. Бу 28 минг 182 нафарга ёки 2 баравар ўсишига эришилганини ифодалайди. Шундан аёллар сони  17 минг 254 нафарни, ёшлар сони эса 20 минг нафарни ташкил килади.

Худди шунингдек, партиянинг асосий бўғини ҳисобланган  бошланғич партия ташкилотларининг сони ҳам кескин ортганини кузатиш мумкин. Агар 2015 йилда партия таркибидаги БПТлар  сони 545 тани, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра эса уларнинг сони 684 тани ташкил этиб, 139 тага кўпайишига эришилганини кўриш мумкин.

  — Партиянинг депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилган ишлар кўламига қисқача тўхталадиган бўлсак, уларнинг иш самарадорлиги йилдан-йилга ошиб бораётганини кўришимиз мумкин, — дейди O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Алишер Рўзиев. — Биргина халқ депутатлари Сурхондарё  вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан 2015-2019 йиллар давомида жами 1604 та депутатлик сўровларлари амалга оширилиб, 469 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилган. Вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларига ҳар йили 20-22 тадан  долзарб масалалар юзасидан таклифлар киритилиб, маҳаллий Кенгашларнинг тегишли  қарорлари қабул қилинишига эришилди.

— Мисол учун, Термиз туманидан жойлашган “Сурхон Фрутис” МЧЖ музлаткичли омборхона куриш учун АТБ “Ипотекабанк” Сурхондарё филиалидан 900 минг АҚШ доллари миқдорида банк кредити олиш учун керакли ҳужжатларни тўплаб, топширганди. Бироқ банк томонидан кредит ажратилиши муаммо бўлганлиги сабабли ушбу масалада амалий ёрдам сўраганди. Тадбиркорнинг ушбу муаммоси депутатлар томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий хал қилинди, — дейди O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Дилбар Сувонова. — Ёки “Гулғунча” НМТМ раҳбари Баҳром Сафаров ҳам Шеробод тумани “Дўстлик” маҳалласида 125 ўринли мактабгача таълим муассасасини янгидан қурганди. Қурилиш ишлари 80 фоизга бажарилгач, “Миллий банк” АТ туман фииалидан олинадиган 2 млиллиард 300 миллион  сўмлик кредитни олишда муаммога дуч келганди. Бу тадбиркорнинг ҳам муаммоси партиямиз аралашуви билан ижобий ҳал бўлди. Ҳозирда қурилиш ишлари амалга ошириляпти. Қурилиш якунлангандан сўнг, 10 та иш ўрни яратилади. Биз бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Энг муҳими, бундан кейин вилоятда ишбилармонлик муҳитини рағбатлантириш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, мулкдорлар сафини кенгайтириш, тадбиркорлар, фермерлар ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакилларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қаратилади.

Конференцияда O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгашининг раҳбар органларини ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги IX Сьездига O‘zLiDeP Сурхондарё вилоятидан делегатлар сайлаб олинди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    899
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+