O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди

26.10.2019, 13:31

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Наманган вилоят ташкилотининг XI Конференцияси бўлиб ўтди.

Ҳисоботда таъкидландики, ўтган  йиллар мобайнида партия ҳаракат дастурида белгиланган асосий йўналишлар бўйича тарғибот – ташвиқот ишлари амалга оширилди. Бунда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасининг партия электорати манфаатларига оид Қонунлари, Президент Фармонлари, ҳукумат қарорлари, шунингдек, ҳудудий Дастурлар ижросини таъминлаш, бунда партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари, доимий комиссиялар фаолиятини кучайтиришга қаратилди.

Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурларининг жойлардаги ижроси назорат-таҳлили олиб борилди.

Жумладан, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури бўйича ёшлар билан учрашувлар, мулоқотлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, истеъдодларини намоён этишлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида тарғибот ишлари йўлга қўйилди.

Ҳисобот даврида 2015-2019 йиллар давомида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳлари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди. Партия депутатлик гуруҳлари томонидан тадбиркорлик субъектларини муаммоларини аниқлаш ҳамда тегишли маҳаллий бошқарув идоралари билан уларни ҳал этишга қаратилган 1000 дан ортиқ масала юзасидан мутасадди мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди. Йиғилиш қарорига кўра Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларига 448 та таклиф берилган бўлса, шундан 181 таси юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, кейинги ярим йил давомида асосий эътибор партия тузилмаларини бўлажак сайловга муносиб тайёрлашга қаратилди. Партия аъзолари ва бошланғич партия ташкилотлари сони сезиларли даражада ошди. Партия сафида фермерлар, тадбиркорлар сони кўпайди.

Конференцияда шунингдек, камчилик ва муаммолар ҳақида ҳам фикр юритилди. Жумладан, электорат манфаатлари учун хизмат қиладаган Қонун ва қарорлар, дастурлар ижроси юзасидан ўтказилган тадбирларда таъсирчанликка, самарадорликка эришиш, бунда янги ва илғор сиёсий технологиялардан фойдаланишга етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги, БПТ лар билан депутатлар, жамоат ташкилотлари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилмаганлиги, айрим депутатларда  ишчанлик, фаоллик етишмаганлиги, депутатлик гуруҳлари томонидан доимий комиссия йиғилишларига, сессияларга масала киритишда ташаббус сезилмаганлиги таъкидланди.

Конференция иштирокчилари эътиборига вилоят партия ташкилоти назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳам ҳавола этилди.

O‘zLiDePнинг навбатдаги Сеъздига Наманган вилоят кенгашидан делегатлар сайланди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1033
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+