O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши беш йиллик фаолиятини сарҳисоб қилди

26.10.2019, 13:52

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши беш йиллик фаолиятини сарҳисоб қилди

Партия Самарқанд вилоят ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида беш йиллик фаолияти таҳлил қилинди. Тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Шерали Юлдашев сўзга чиқиб, 2015-2019 йиллар оралиғида партия вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар хусусида гапирди.

- O‘zLiDeP  аъзолари сони тадбиркорлар, ёшлар ҳисобига тобора  кенгайиб бормоқда. Партиянинг вилоятдаги тузилмалари томонидан тарғибот тадбирларини самарали ташкиллаштирилганлиги туфайли партиянинг бошланғич ташкилотлари сони ҳамда партия аъзолари сафи ҳам сезиларли равишда ошди, - деди Ш.Юлдашев. - Хусусан, 2015 йил 1 январь ҳолатига партиянинг вилоят Кенгашидаги бошланғич ташкилотлари сони 976 та ҳамда аъзолар сони эса 24 500   нафарни ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг ҳозирги даврига келиб партиянинг вилоят Кенгашидаги бошланғич ташкилотлари сони 1236 тага етди, аъзолар сони эса 100 267 нафардан ошган. Ўтган давр мобайнида БПТлар сони 260 тага, аъзолар сони эса 75 767 нафарга кўпайганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Ҳисобот йиғилишида партия депутатлик гуруҳлари томонидан ўтган беш йил давомида амалга оширган ишлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан ўтган беш йил давомида тегишли ҳокимлик, мутасадди ташкилот раҳбарларининг 89 маротаба эшитувлари ўтказилган бўлса, 778 та депутатлик сўровлари юборилган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 292 таси қонунлар ва давлат қарорлари ижроси юзасидан депутатлик назорати тартибида, 486 таси фуқароларнинг мурожаатлари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартибида чиқарилган.

Вилоят Кенгаши сессияларига 5 та масала олиб чиқилиб, вилоят Кенгаши сессиялари қарорлари қабул қилинишига эришилган. Хусусан, Президентимизнинг 2015 йил 28 сентябрдаги қарори амалий ижросини таъминлаш ва “ягона дарча” марказлари фаолияти юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари эшитилиб, депутатлик гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб сессияга киритилган. Шунингдек, партия депутатлик гуруҳи томонидан 2017 йили “Ургут эркин иқтисодий зонаси”да ташкил этилаётган бино ва иншоатлари учун канализация тармоқларини тортиш, сув, электр-энергияси ва табиий газ, йўл билан таьминлаш юзасидан халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қирқ иккинчи сессиясида мазкур масала муҳокама қилинди ва қарор ижроси таъминланди.

Бундан ташқари жорий йил апрель ойида “Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисидаги масала олиб чиқилиб халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 63 сессиясида кўриб чиқилди.

Жорий йил сентябрь-октябрь ойларида партия депутатлик гуруҳи ва фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидаги мактабгача таълим муассасалари фаолияти ўрганиб чиқилди ва ушбу масала Самарқанд вилоят Кенгашининг 66-сессиясида муҳокама қилинди.

Конференцияда O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ва партия вилоят Кенгаши Назорат-тафтиш комиссиясининг янги таркиби ҳам сайланди.

O‘zLiDePнинг навбатдаги Сьездига Самарқанд вилоят Кенгашидан 21 нафар делегатлар сайланди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1038
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-10-27 14:05:11

Вилоят Кенгаши сессияларига 5 йил давомида бор-йўғи 5 та масалага киритилгани-бу мақтовли ҳолат эмас, яъни депутатлик гуруҳи фаолиятининг анчайин сустлигини, депутатларнинг фаол эмаслигини кўрсатади менимча. Бу каби камчиликларни келгусида бартараф этиш учун менимча, партия вилоят кенгаши томонидан муносиб номзодларни халқ депутатлари вилоят кенгашига депутатликка кўрсатилиши талаб этилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+