Билим олиш – конституциявий ҳуқуқимиздир

22.12.2017, 17:32

Билим олиш – конституциявий ҳуқуқимиздир

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан O‘zLiDeP Тошкент вилояти  Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Бекобод шаҳридаги “Ёшлар маркази”ида “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати”, мавзусида китоблар ярмаркаси ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Тошкент вилояти  ва Бекобод шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, партия фаоллари, БПТ аъзолари ва Тошкент шаҳридаги “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси вакиллари, ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг муҳокама этилди.

– Билим олиш инсонни етуклик сари етаклайди, инсон маънавиятини шакллантиради, – дейди “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси ходими, шоир ва таржимон Вафо Файзуллоҳ. – Бош қомусимизнинг 41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эгалиги, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши белгилаб қўйилган. Демак, бизнинг етук бўлишимиз, аждодлар меросини сақлашимиз ҳамда чуқур билимларга эга бўлишимиз Бош қомусимизда кафолатлаб қўйилган.

Тадбир сўнггида ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш, айниқса, таълим муассасалари, маҳалла, ҳар бир оилада китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. 

А.ТУЙЧИЕВ

 O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1589
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+