Боёвут ва Ховос туманларини боғлаб турувчи М-2 канали кўприги 1 ой муддат ичида қуриб битказилади

26.10.2019, 14:06

Боёвут ва Ховос туманларини боғлаб турувчи М-2 канали кўприги 1 ой муддат ичида қуриб битказилади

uzlidep.uz сайтининг бош саҳифасида “Депутат сўровига жавоб йўқ. “Сирдарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти раҳбари бугунги ислоҳотлардан бехабарми?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда Боёвут ва Ховос туманлари чегара қисмида жойлашган ва икки туманни ўзаро боғлаб турувчи М-2 канали кўпригининг носозлиги, кўтарилган муаммо бир неча ойлардан буён ҳал этилмай келинаётганлиги баён этилган эди.

“Сирдарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти ушбу муаммога ойдинлик киритиб ўтди.

Маълум бўлишича Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига шу йилнинг 16 апрель кунида Боёвут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан давлат аҳамиятига молик 4Р-30 “Гулистон-Боёвут ш” Автомобиль йўлининг Ховос туманидан кесиб ўтувчи 52 километрида жойлашган кўприк бетон плиталари чўкиб, авария ҳолатига келганлиги ва авария ҳолатидаги кўприкни таъмирлаш учун дастурга киритиш, молиялаштириш масаласини ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ўз навбатида вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан масалани жойида ўрганиш учун 2019 йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси автомобиль йўлларидан фойдаланиш бошқармаси бош мутахассиси И.Хожиев, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Мамарасулов,  вилоят ИИБ ЙҲҲБ ЙНБ бошлиғи Ҳ.Бўтаев,  вилоят АЙҲББ бош муҳандиси Т.Юлдашев, “Йўллойиҳабюроси” МЧЖ Сирдарё филиали директори М.Маҳаматов, “ЙўллойиҳаГулистон” МЧЖ бош муҳандиси Т.Яхшибоевлардан иборат иборат комиссия  воқеа жойига чиқиб, кўприкнинг техник ҳолатини ўрганиб чиқишган ва зудлик билан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва дастурга киритиш тўғрисида далолатнома тузилган.

2019 йил 2 май куни туман ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига молик 4Р-30 Гулистон ш.-Боёвут қ-А-376 автойўли автомобиль йўлининг 52 +850 км.да жойлашган темир-бетон кўпригида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича туман ҳокимининг 4002-сонли қарори қабул қилинди.

Чунки,“Гулистон ш - Боёвут қ-А 376 автойўли” автомобиль йўлининг 52+850 километрида бетон канал устига 1953 йилда қурилган 7 метр узунликдаги темир-бетон кўприк кўп йиллардан бери фойдаланиб келиниши, табиий офатлардан зарар кўрганлиги, шўр сувларнинг салбий таъсири, қурилма плиталари емирилиши ҳисобига бурдаланиб, авария ҳолатига келган. Ховос туманининг Бобур МФЙ ҳудудидаги қум-шағал карьерларидан мунтазам равишда оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракати натижасида кўприк плиталари 20 апрель куни синиб кетган.

Мазкур кўприк Ховос туманининг “Қайирма” маҳалласи ва “Боғистон” МФЙ ҳудуди, қўшни Боёвут тумани маркази, Ширин шаҳри боғловчи йўл бўлган. Фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик объектлари туманнинг асосий ишлаб чиқариш корхоналарини хомашё, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш учун бошқа йўл йўқлиги туфайли шу кўприкдан ҳаракатланишади.

Кўприкни қайта қуриш борасида олиб борилган бир қатор амалий ишлар натиждасида “Бош лойиҳачи” “ЙўллойиҳаГулистон” МЧЖ томонидан янги кўприк қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 2019 йил 26 июль куни “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Сирдарё филиали томонидан янги кўприкнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилган. Экспертиза хулосасига кўра объектнинг баҳоси 1577201,473 минг сўмни ташкил қилган.

Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси томонидан мазкур кўприкни таъмирлаш дастурига киритиш ва маблағ ажратилишига амалий ёрдам беришни сўраб 2019 йилнинг 29 апрель куни Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбариятига мурожаат қилинган. Ҳозирги кунда Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 9 ойлик якунлари бўйича умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишларига қўшимча маблағ лимити ажратилиши билан 1 ой муддат ичида янги кўприк қуриб берилиши белгиланди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

  • Кўрилди
    834
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+