Депутат муаммони кўтариб чиқмайди, аксинча унинг ечимини излайди

26.10.2019, 14:19

Депутат муаммони кўтариб чиқмайди, аксинча унинг ечимини излайди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар қандай давлат органи ходимини ўз устида изланишга ундамоқда. Бугун у депутат бўладими, тадбиркорми ёки корхона, ташкилотнинг раҳбарими, ким бўлишидан қатъий назар халқни рози қилиш йўлида меҳнат қилаётганига гувоҳи бўласиз.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ижро ҳокимият вакилларининг ҳудудларда амалга ошираётган ишлари таҳсинга сазовор бўлса, бир неча йиллаб ўзининг халқ вакили эканлигини унутиб қўйган депутатларнинг уйғонгани эса қалбларда эртанги кунга ишонч бермоқда. Буларнинг барчасига Президентимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Узоққа бормайлик, бундан уч-тўрт йил аввал ўзимиз сайлаган депутатлар ҳеч кимнинг дардига қулоқ солмас, йиғилишларда қўл кўтариш билан кунини ўтказарди. Шу сабабли ҳам сайлаган сайловчилар йиллар ўтиб унинг кимлигини унутиб юборарди. Ҳеч кимнинг депутатдан бирор натижа чиқишига кўзи етмасди.

Бугун эса унинг акси депутат уйма-уй юриб аҳоли билан бевосита мулоқот ўтказмоқда, энг кичик муаммога ҳам эътибор қаратиб, уни ечимини топишга ҳаракат қилмоқда. Энг асосийси халқ вакиллари эндиликда халқдан дуо олмоқда.

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Шохрухбек Солиевнинг халқ вакили бўлиб сайланганига бир ярим йилдан ошди. Бироқ у қисқа муддат ичида аҳолининг эътиборига тушди. Аҳоли билан мулоқотда бўлиб ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилишда ўзининг меҳнатини аямаяпти. Халқ вакили ўзи сайланган ҳудудда яшовчи сайловчилар ҳолидан хабар олиш учун уйма-уй юриб, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқламоқда. “Депутат муаммони кўтариб чиқиши эмас, уни ечиши керак” принципини амалга татбиқ этмоқда.

Ўтган давр мобайнида депутат кўмаги билан Андижон шаҳридаги “Саҳоват кексалар ва ногиронлар уйи”да яшовчи нуронийларнинг мурожаати бўйича 8 жуфт тўлиқ тиш протезлари олиб берилди. Шунингдек, шаҳардаги Обод ва Оқровотмаҳалларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг бир гуруҳига бепул озиқ-овқат махсулотлари етказилди.

Оқровот маҳалласининг Шахидтепа кўчаси, 71-уйда яшовчи Тошхўжаев Эшонхўжа ота бир неча йиллардан буён қулоқ хасталиги туфайли эшитишда қийланаётганлигини айтиб мурожаат қилди. Унинг мурожаати қисқа муддат ичида ҳал этилди ва унга қулоқ эшитиш апарати берилди.

Фаробий маҳалласида истиқомат қилувчи Дилноза Юлдашева эса қўли гул чеварлигини, агар иш бўлса бирор тикувчилик корхонасига ишга жойланишида ёрдам сўради. Депутат ўз шахсий ҳисобидан икки дона тикув машинасини туҳфа қилди. Дилноза ўз хонадонида тикувчилик билан шуғулланиб келмоқда.

Жорий йилги бўлиб ўтадиган сайловларда халқ вакили бўлган Шохрухбек Солиевга омадлар тилаймиз.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-10-27 13:57:35

Депутатимиз ишларида омад тилаймиз. Келгуси сайловларда бундай депутатлар кўпроқ сайланиши партиямиз обрўй-эътиборининг халқ орасида ошишига сабаб бўлади. Шунинг учун депутатликка номзод кўрсатишда энг маъқул номзодни тавсия этишимиз зарур ва шарт!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+