Хатирчи туман электр тармоқлари корхонаси эломонтепаликларнинг мурожаатига қачон жавоб беради?

26.10.2019, 14:28

Хатирчи туман электр тармоқлари корхонаси эломонтепаликларнинг мурожаатига қачон жавоб беради?

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Т.Сафаров ва Қ.Шопўлатовга Хатирчи тумани “Чечак-ота” ва “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан мурожаат келиб тушди.

Маълум бўлишича ушбу маҳалланинг Эломонтепа қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли кўп йиллардан бери трансформаторларнинг эскирганлиги, бугунги кунга келиб аҳоли сонининг ошганлиги сабабли электр энергияси етишмовчилиги ҳамда электр таянч ва симлар билан таъминланмаганлигидан азият чекиб келмоқда.

Аҳоли томонидан тортилган электр столбалари қўлбола усулда. Ҳар ким ўз ҳолича хонодонига ёғоч устунлардан электр таянч устунлари ясаб ўтказиб олаверган. Бундан ташқари ҳар йили шамол, чақмоқдан симлар узилиб кўчага тушаётганлиги эломонтепаликларни хавотирга солиб келади.  Маҳалла фаолларининг электр симларини тўғрилаб, столбалар ўрнатиб бериш ҳамда трансформаторларни янгилаш муаммосини ҳал этишни сўраб тегишли ташкилотга бир неча бор мурожаат қилганликларига қарамасдан ҳанузгача муаммо бартараф этилгани йўқ.

Ушбу муаммони ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Т.Сафаров 2017 йилнинг 14 август куни ҳамда Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қ.Шопўлатов томонидан 2019 йилнинг 18 апрель куни туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари В Нарзуллаевга депутатлик сўрови жўнатилган. Шунга қарамасдан депутатлик сўровига жавоб ҳам йўқ, аҳоли муаммоси ҳам бартараф этилмасдан қолиб кетмоқда.

Халқ хавфсизлигига мутасадди ташкилот раҳбари бўла туриб, депутатлик сўровларига  эътиборсизлик  қилаётган, халқ ноибларининг сўровига жавоб ҳам бермаётган хатирчи туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари фалокат рўй беришини кутмоқдами? Зеро, депутатга беписандлик – халққа беписандлик.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1997
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+