Партия ҳудудий кенгашлари олдида масъулиятли вазифалар турибди

28.10.2019, 15:10

Партия ҳудудий кенгашлари олдида масъулиятли вазифалар турибди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Унда, вилоят Кенгаши аъзолари, депутатлар, электорат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда партия туман (шаҳар) Кенгашларидан сайланган 72 нафар делегатлар иштирок этишди.

Конференцияда партия вилоят Кенгашининг ўтган 2015-2019 йиллар даврдаги умумий фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш ва мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш каби устувор вазифалар муҳокама қилинди. Албатта, партиянинг энг қуйи бўғинидан бошлаб, партиянинг туман (шаҳар) ва вилоят Кенгашларига катта масъулият билан ёндашиш, жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш, электорат орасига чуқурроқ кириб бориш муҳим саналади.

Бугунги кунда вилоятда ўз сафида қарийб 38231 нафар аъзоларни бирлаштирган 751 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу таянч бўғинларининг барчасида сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда уларда туман (шаҳар) конференцияларига делегатлар сайлаш масалаларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилди. Қуйи бўғинларнинг йиғилишларидан сайланган делегатлар барча туман (шаҳар) ташкилотларининг Конференцияларида иштирок этиб, барча туман ва шаҳар Кенгашларида тадбирлар самарали ташкил этилганлиги айтиб ўтилди.

- Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш қуйи бўғинлар билан бир қаторда туман (шаҳар) ва вилоятпартия ташкилотлари зиммасига ҳам алоҳида маъсулият юклайди, - дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоя Кенгаши раиси Эркин Холматов – Айтиш ўринлики, O’zLiDeP фаолларида етарли куч, тажриба ва салоҳият бор. Бу эса туман, вилоят партия ташкилотимиздан яна ҳам фаоллик кўрсатишни талаб қилади. Демак, барча имкониятларимиз, орттирган тажрибамиз белгиланган мақсад ва режаларни рўёбга чиқаришга қаратилиши даркор. Шу сабабли, ҳозирда вилоятимизда мавжуд бошланғич партия ташкилотимиздан сиёсий жараёнларда пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини кенг аҳоли орасида кучлироқ тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб олинмоқда. Мазкур вазифаларни жойларда етказиш мақсадида барча қуйи бўғинларимизда дастлаб умумий йиғилишларни ўтказдик, шундан сўнг қуйи бўғинлардан сайланган делегатлар туман (шаҳар) кенгашлари конференцияларида иштирок этиб, энг муносиблари бугунги вилоят конференциямизга ташриф буюришган.

Тадбир давомида, сўзга чиққанлар, ўтган йиллар давомида барча соҳаларда қўлга киритилган оламшумул ютуқ ва муваффақиятлар, шунингдек, мамлакатда халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли ўртасида мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, партиянинг электорат орасига кириб боришида қуйи бўғин аъзолари ҳамда туман (шаҳар), вилоят партия ташкилотлари фаоллигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Қизғин бахс мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган Жиззах вилоят партия Кенгаши Конференциясидан партиянинг навбатдаги Съездига иштирок этиш учун делегатлар сайлаб олинди.

 O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    844
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+