Партия ҳудудий кенгашлари сайловларга жиддий тайёргарлик кўряпти

28.10.2019, 15:49

Партия ҳудудий кенгашлари сайловларга жиддий тайёргарлик кўряпти

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари, депутатлар, туман конференцияларидан сайланган делегатлар, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 Йиғилишда партиянинг 2015-2019 йилларда амалга оширган ишлари, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг ва назорат-тафтиш комиссиясининг фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди.

Айтиш жойизки, 2015 йилда партия аъзолар сони 14740 нафарни, бошланғич партия ташкилотлар сони 772 тани ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатгич бугунги кунга келиб аъзолар сони 45674 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 996 тага ортди.

Ҳисобот йиғилишида партия депутатлик гуруҳлари фаолияти ҳам танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Хусусан, партиянинг Қўшкўпир, Янгибозор, Янгиариқ ҳамда Шовот туман Кенгашлари депутатлик фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда, бирон бир ташаббус олиб чиқилмагани, аҳоли муаммолари ўрганилмагани танқид остига олинди. Энг ачинарлиси, баъзи депутатлар депутатлик масъулиятини ҳис этмаганлиги айтиб ўтилди.

Беш йил давомида партиянинг вилоят, туман ҳамда шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига жами 4244 та депутатлик сўрови юборилган бўлса, шу давр мобайнида 389 та мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, 75 та назорат-таҳлил фаолияти ҳам амалга оширилган.

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, сиёсий фаоллигин ошириш, янги иш ўринларини яратиш борасида қатор лойиҳалар, семинарлар ташкил этилгани таъкидлаб ўтилди. Биргина “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида 100 дан ортиқ хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида 1000  нафарга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий-сиёсий фаол ёшлар сафини кенгайтириш, интеллектуал жиҳатдан салоҳиятли ёшларни тарбиялашга қаратилган 400 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди, минглаб ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйишда, янги иш ўринлари яратилишига туртки бўлди.

 “Ҳар бир оила тадбиркор” лойиҳаси доирасида ўтган йилларга қараганда кўпроқ, яъни 340 нафар талабгор иштирок этиб, ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари оширилди. Умумий қиймати 980,9 млн. сўмлик бизнес-режалари молиялаштиришга яқиндан кўмаклашилди. Натижада 132 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Ҳисобот даврида партия вилоят кенгаши ва депутатлик гуруҳларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар назорат-таҳлил қилинди ва 36 та маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилди.

 Ишчи гуруҳи вакиллари ушбу маҳаллаларнинг 4123 та хонадонига кириб 1230 та муаммоси кўтарилди. Ушбу аниқланган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан мутасадди ташкилотларга 60 тага яқин депутатлик сўровлари чиқарилган. Шундан 516 та муаммо ҳал қилиниб, 714 тасини бартараф қилиш бўйича “йўл харитаси” га киритилган.

Йиғилиш давомида партия ходимлари ҳамда депутатлар фуқаролар билан ишлашда ҳар бир муаммонинг аниқ ечимига эътибор қаратиш лозимлиги, ўрганилган муаммолар юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги  доимий комиссиялари ва сессияларига киритиб бориш лозимлиги  айтиб ўтилди.

Конференция сўнгида партиянинг навбатдаги Съездига O`zLiDeP Хоразм вилоят ташкилотидан делегатлар сайланиб, кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    958
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+