Тинчлик-хотиржамлик – фаровонлик нишонаси

22.12.2017, 17:36

Тинчлик-хотиржамлик – фаровонлик нишонаси

Мамлакатимиз тараққиёти, ҳаётимиз фаровонлиги тинчлик, осойишталик –ҳамжиҳатлигимизга боғлиқ. Уни асраш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.

O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши томонидан Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Тинчлик ва осойишталик мамлакат тараққиётининг гаровидир!” мавзусида ўтказилган тадбирда шулар ҳақида сўз борди.

–Тинчлик барқарор бўлган жойда тараққиёт, фаровонлик бўлади. Шу маънода мамлакатимиз эришаётган ютуқлар, халқимиз ҳаётидаги юксалиш довонлари юртимизда ҳукм сураётган осудалик мевасидир, – дейди O‘zLiDeP Булунғур туман  Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Акмал Тўраев. – Бу неъматнинг фуқароларимизни муносиб ҳаёт кечириши, байраму шодиёналарни хотиржамлик билан ўтказишдаги аҳамияти беқиёс. Шу боис жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, кенг жамоатчилик билан баҳамжиҳат иш олиб бориш лозим.

Тадбирда сўзга чиқанлар ҳушёрлик ва огоҳликни янада кучайтириш, ёшларда миллатлараро тотувлик, ижтимоий ва диний бағрикенглик каби маънавий-ахлоқий хусусиятларни камол топтириш, уларнинг маънавий оламини юксалтириш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш каби долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+