“Зартепа”ликларни қандай муаммо қийнаяпти? Унга ечим борми?

29.10.2019, 18:02

“Зартепа”ликларни қандай муаммо қийнаяпти? Унга ечим борми?

Сурхондарё вилоятида Термиз-Тошкент М-39 йўлини таъмирланиши  натижасида  қўйилган  бетон  тўсиқ, 2018 йилдан буён Ангор тумани “Зартепа” маҳалласининг кириш ва чиқиш қисмига ётқизилган. Бу тўсиқ мана бир йилдирки,  фуқароларни  қийнаб  келмоқда.  

Маълум бўлишича, бугун маҳаллада 6355 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улар туман маркази ёки Термиз шаҳрига бориши учун бу тўсиқдан ошиб  ўтиши  керак. Тўсиқ орасида эса пиёдалар йўли учун жой  қолдирилмаган.

“Тўсиқдан  ошиб  ўтишга  ёш  болалар  ва  қариялар, айниқса, хотин - қизлар  жуда  қийналмоқда. Энг ёмони, қишнинг қаҳратонли кунларида автотранспорт воситалари келишини кутишга мажбур бўлмоқда. Бу ерда ҳатто  автошохбекат ҳам мавжуд эмас. Шу сабабли М-39 йўлининг “Зартепа” МФЙ ҳудудига туташган қисмидан кичик автошохбекат қурилишида ҳамда  пиёдалар йўлакчаси очиб берилишида амалий ёрдам сўраб тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.  

Фуқароларнинг айтишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Жумаев сайловчилар билан учрашувлари давомида бу муаммони ўрганган. Ушбу ҳолат бўйича 2018 йил 1июнь куни Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитасига сўров юборган. 2018 йил 12 июлдаги жавоб хатида ушбу муаммо мутасадди идоралар билан келишилган ҳолда Сурхондарё вилояти Автомобил йўллари бошқармаси томонидан ҳал этилиши таъкидланган. Аммо орадан уч ой вақт ўтса-да муаммо ҳал бўлмаган.

Таъкидланишича, бу мурожаат бўйича 2019 йил 31 май куни Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга ҳам депутатлик сўрови юборилган. Вилоят ҳокимлигидан шу йил 16- июлда келган жавоб хатида муаммони бартараф этиш бўйича “Зартепа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлидан пиёдалар йўлакчаси ва автошохбекат қуриш ишлари жорий йил якунига қадар амалга оширилиши маълум қилинган. Аммо...

Ўйлаймизки, тез орада бу муаммо ижобий ҳал бўлади, фуқаролар эса идорама-идора сарсон-саргардон юрмайди.   

Муҳиддин  ЕРМАТОВ,

 Халқ депутатлари

туман кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    1079
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+