O‘zLiDeP Андижонда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказди

30.10.2019, 10:52

O‘zLiDeP Андижонда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказди

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши томонидан ҳудуддаги Маданият ва истироҳат боғида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари, сайловда илк бор иштирок этувчи ёшлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.         Тадбирни O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Т.Толипов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга партиянинг мақсад-вазифалари, сайловолди дастури ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

“Давлат  ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак”. O‘zLiDeP бугун ана шу ғоя билан  сиёсий саҳнага чиқмоқда. Инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, энг аввало, эркинлик шароитида рўёбга чиқади. Эркинлик, эркин ривожланиш инсоннинг салоҳияти, иқтидорини рўёбга чиқаришининг бош асосидир”, – дейди партия Андижон туман Кенгаши раиси Ж.Режавалиев.

Тадбир давомида сиёсий партиялар, сайловлар, депутатлар фаолиятига оид қизиқарли викторина ўйинларини ташкил этилди. Саволларга тўғри жавоб берган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 Мафтуна  ЖАЛОЛДИНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    753
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+