Беш йиллик фаолият: Сарҳиcоб ва истиқбол

30.10.2019, 10:56

Беш йиллик фаолият: Сарҳиcоб ва истиқбол

Бухорода Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят ташкилотининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, корхона, ташкилот ва муассасалар масъул ходимлари, шаҳар ва туманлардан сайланган делегатлар иштирок этди.

Конференцияда партия вилоят Кенгаши раиси Ф.Аминовнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Унда партия вилоят ташкилотининг 2015-2019 йиллар давомидаги фаолияти, келгусида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан 2015-2019 йилларда амалдаги қонунлар, давлат ва ҳудудий дастурларда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назорати олиб боришнинг самарали ҳамда таъсирчан усулларидан унумли фойдаланилди. Партия электоратини ўйлантираётган энг муҳим масалалар бўйича депутатлик гуруҳлари томонидан 108 та назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилиб, 312 та эшитув ўтказилди. Мутасаддиларга 504 та депутатлик сўровлари юборилиб, асослантирилган жавоблар олинди.

Партиянинг кейинги 5 йил ичида белгиланган истиқболли лойиҳалари ижросини таъминлаш юзасидан ўтган давр ичида 30 та лойиҳа тўлиқ ниҳоясига етказилиб, жойларда 1000 та янги иш ўринлари яратишга муваффақ бўлинди. Партия вилоят Кенгаши аёллар қаноти томонидан ҳисобот даврида хотин-қизларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий, маданий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида шаҳар ва туманларда 200 дан ортиқ турли тадбирлар, семинар-тренинг, давра суҳбатлари ўтказилди.

Партия вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан ҳисобот даврида “Диплом билан бизнесга”, “Агар мен депутат бўлсам” сингари партиявий лойиҳалар ижросига алоҳида эътибор қаратилганлиги вилоятдан ёш тадбиркорлар, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 25 нафарига тижорат банклари томонидан 129 миллион сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилди. Бугунги кунда вилоятнинг Когон, Бухоро сингари шаҳар ва туманларида тадбиркорликнинг паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, зардўзчилик, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш сингари йўналишларда банд бўлган ёшлар кўпчиликни ташкил этади.

Жорий йилнинг декабрь ойида парламент қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига мамлакатимизда янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён олдидан вилоятнинг барча шаҳар, туманларида “Биргаликда биз кучмиз!” шиори остида ўтказилган оммавий тарғибот акциялари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг июль ойида вилоятда партиянинг янгиланган дастури ҳамда сайловолди платформаси лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан аниқ фикр-мулоҳазаларни жамлашга қаратилган 3 та очиқ мулоқотлар ўтказилди. Қизғин муҳокама, таклиф ва баҳс-мунозаралар остида ўтказилган очиқ мулоқотларда партия фаоллари томонидан 130 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Конференцияда партия вилоят кенгашининг раҳбар органларини ва партиянинг навбатдаги қурилтойига делегатлар сайланди.

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    70
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+