Мактабгача таълим сифати – эртанги кунимизни ҳал қиладиган масаласи

22.12.2017, 17:41

Мактабгача таълим сифати – эртанги кунимизни ҳал қиладиган масаласи

Ҳаммамизга маълумки, Президентимиз томонидан 2017 йил 9 сентябрда “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Қарорда ёш авлод вакилларини ҳар томонлама интеллектуал жисмонан соғлом этиб тарбиялаш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш масалаларига эътибор қаратилган эди. Белгиланган устувор вазифалар юзасидан куни кеча Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.  

– Мактабгача таълим муассасаси 3-7 ёшли болаларни қамраб олади, – дейди Халқ депутатлари Хива туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Садоқат Рузметова. – Ҳар бир инсон умри давомида оладиган билимларининг 70% ни ана шу даврда эгаллайди. Янги қурилаётган уйнинг мустаҳкамлиги унинг асосий негизи – фундаментига боғлиқ бўлса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг келгусида қандай инсон бўлиб камолга етиши кўп жиҳатдан МТМда олган билимларига боғлиқ.  

– Авваллари болаларимиз мактабгача таълим муассасаларида фақатгина тарбияланар эдилар, – дейди 21 сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Муҳаббат Саиджанова. – Набирам Урганч шаҳридаги 15 сонли МТМ тарбияланувчиси. Уни ҳар куни эрталаб олиб боғчага борганимда роса қувонаман. Сабаби, фарзандларимизга эътибор жуда катта. Турли хил интеллектуал ўйинлар, билим берувчи машғулотлар, чет тилларидаги мультфилм ва мусиқалар билан таништирилади. Овқатланиш, дам олишлари учун шароитлари жуда яхши. Бундай шароитларда эртага шу жажжи болаларимиз Юртбошимиз кутганидек эл-юртга муносиб фарзанд бўлиб камолга етишига ишонаман.

 Нилуфар ЖАББАРОВА

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2484
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+