Урганчда янги бетон симёғочлар қачон ўрнатилади?

30.10.2019, 16:44

Урганчда янги бетон симёғочлар қачон ўрнатилади?

Урганч тумани “Тажриба станцияси” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашига  мурожаат келиб тушди. 

Маълум бўлишича, ушбу маҳалланинг “Зилол” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар кўп йиллардан буён сим ёғочлар эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолганидан хавотирда. Симёғочларни янгилаш бўйича тегишли ташкилотларга қилинган мурожаатларга эса ҳалигача жавоб йўқ.

Ушбу ҳолатни халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ж.Қурбонов ўз назоратига олди ва бу масала бўйича 2019 йил 2 октябрь куни вилоят ҳудудий электр таъминоти корхонасига сўров юборди. Жорий йилнинг 9 октябрь куни “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан келган 2872-сонли жавоб хатида шундай дейилади:

“Зилол” кўчасидаги бетон симёғочларни янгисига алмаштириш ишларининг лойиҳа асосида бажарилишини “Тажриба станцияси” маҳалла фуқаролар йиғини раисига тушинтирилганини маълум қиламиз”.

 “Маҳалламиздаги темир бетон симёғочларнинг аксарияти хизмат муддатини ўтаб бўлган. Янги симёғочлар олиб келинганига қарийб ярим йилдан ошди. Туман электр тармоқлари корхонаси ва бошқа мутасадди ташкилотларга қанча мурожаат қилмайлик, симёғочларни ўрнатиб беришни пайсалга солишмоқда. Эски симёғоч уйимга қулашидан хавотирдаман”, – дейди “Тажриба станцияси” маҳалласида яшовчи З.Хусаинов. 

Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: хўш, бетон симёғочлар аллақачон олиб келинган. Лекин, нега унда ҳалигача ўрнатилмаяпти? Ёки бу ишлар бирор фалокат содир бўлгандан, ёҳуд янги симёғочлар ҳам яроқсиз аҳволга келиб қолганидан сўнг бажариладими?  

Партия Урганч туман Кенгаши вакиллари ва халқ вакили Ж.Қурбонов билан маҳаллани айланар эканмиз, юқоридаги гапларнинг тўғри эканига гувоҳ бўлдик. Сим­ёғочларнинг айримларидаги электр симлар осилиб турибди, баъзиларида қисқа туташувнинг излари қолган.

Умид қиламизки, “Зилол” кўчасида яшовчи фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар яқин кунларда ҳал бўлади.  Бунда туман электр тармоқлари корхонасидан ташаббус кутиб қоламиз. 

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1742
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+