“Ҳуқуқий ҳужжатларда унга мумкин, менга мумкин эмас, деб ёзилмаган-ку...” – Бухоролик фуқаро олти ойдан буён кредит ололмаяпти

31.10.2019, 17:51

“Ҳуқуқий ҳужжатларда унга мумкин, менга мумкин эмас, деб ёзилмаган-ку...” – Бухоролик фуқаро олти ойдан буён кредит ололмаяпти

Темур Наврўзов Бухоро шаҳридаги “М.Торобий” МФЙ ҳудудида  истиқомат қилади. Отаси ногирон, аёли ва ўзи ишсиз. Бир нафар фарзанди бор. У ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар чет элга иш излаб кетмаслиги учун уларга имтиёзли кредитлар ажратилаётгани ҳақидаги хабардан хурсанд бўлди.

Пластик эшик ва дераза ромлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида банкдан 30 миллион сўм кредит олишни дилига тугди. Т.Наврўзов Бухоро шаҳар ҳокимлигига келиб, тегишли мутахассисга муддаосини айтди. Унга “Ҳар бир оила — тадбиркор”  дастури доирасида имтиёзли кредит олиши мумкинлиги ва бу учун қандай ҳужжатлар кераклиги обдон тушунтирилди.

Бўлажак тадбиркор керакли ҳужжатларни тўплаб, шу йилнинг 1-июлида ҳокимият вакилига топширди. 2-октябрда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг қарорига кўра, 3 кун муддатда 4 та лойиҳа учун кредит ажратилиши лозимлиги таъкидланган. Шу асос билан Т.Наврўзов банкка мурожаат қилди. Аммо...

“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида “Ипотека-банк”нинг “Сардор” филиалидан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятимни бошламоқчи эдим. Бироқ банк вакиллари кредит ажратиш учун айни пайтда маблағ йўқлигини айтишмоқда. Майли бунга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Лекин менинг бизнес режамни рад қилишди. Нима эмиш, кредит олишим учун фирма очиб, суғурта полиси олишим керак экан”, — дейди Т.Наврўзов.  

Унинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа асосида бир неча фуқаро имтиёзли кредит олган. Уларнинг ҳеч бири фирма очмаган. Лекин негадир Т.Наврўзовга келганда турли баҳоналар ўйлаб топмоқда.

“Олти ойдан буён кредит олиш учун югураман. Мен билан бирга ҳужжат топширган фуқаролар аллақачон керакли маблағни олиб, бизнесни йўлга қўйишди. Масалан, И.Толибов фирма очмасдан ҳудди шундай бизнес режа учун кредит олди. Ҳуқуқий ҳужжатларда унга мумкин, менга мумкин эмас деб ёзилмаган-ку ахир”, – дея қўшимча қилди у.  

Маълум қилинишича, O‘zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари бу муаммони ўз назоратига олган. Мурожаат ечими бўйича халқ вакили Ш.Маҳмудов томонидан “Ипотека-банк”нинг “Сардор” филиалига депутатлик сўрови юборган.  

Мазкур масала юзасидан мурожаатда акс этган тижорат банки филиалининг Республика бошқарувидан тегишли муносабат билдирилишига умид билдириб қоламиз.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Abror2019-10-31 18:06:32

Biz firma ochsak ham kredit yo'qku ololmayapmiz. Har bir oila tadbirkor va yoshlar kelajakimiz jamg'armasi tomonidan beriladigan kreditlar uchun hujjatlarni bankga topshirganimizga 5 oy bo'ldi. Firma desa firma yakka tadbirkor desa yakka tadbirkor ochamiz qani kredit. Bu muammo yangilik emas. Lekin hamma befarq. Qanday kreditlar borligini xalq bilmaydi ham. Shu kredit ajratishni ham DAVLAT XIZMATLARI AGENTLI gi orqali oladigan qilsa bo'lmaydimi. Ochiqdan ochiq malumotlar berilmaydi bankda hech qachon. Bank ishchilarini muomilasi umuman yoq.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+