Сайлов – ёшлар нигоҳида

01.11.2019, 17:57

Сайлов – ёшлар нигоҳида

Сирдарё тиббиёт коллежида “Сайлов – ёшлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур мулоқотда сайловларда биринчи маротаба овоз берадиган йигит-қизлар қатнашди.

Унда О`zLiDeP Сирдарё вилоят, туман Кенгаши ходимлари, адлия бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари иштирок этди. Давра суҳбатида янги сайлов кодекси, сайловларда ёшларнинг иштироки, унинг аҳамиятига эътибор қаратилди.

-Ўз ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда сайловда биринчи маротаба иштирок этаман,- дейди Сайёра Абдукаримова.- Сайловда қатнашиш мен учун шараф. Тенгдошларимни ҳам фаолликка чақираман.

Тадбир сўнгида партиянинг вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Элёр Жўраев, Сирдарё туман Кенгаши аппарат раҳбари Муҳриддин Исматуллаев, туман адлия бўлими бошлиғи Турғун Худойбердиев, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси Жаҳонгир Ботировлар ёшларнинг мавзуга оид саволларига жавоб беришди.

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши Ёшлар билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    997
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+