Тадбиркорлик субъектлари икки йилгача текширилмайди

22.12.2017, 17:57

Тадбиркорлик субъектлари икки йилгача текширилмайди

Муҳтарам Президентимизнинг Парламентга қилган Мурожаатларида бандлик масаласига, янги ишчи ўринлари яратиш вазифасига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, 2017 йил давомида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 336 мингта янги иш ўрини яратилди. Шу маънода 2018 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятига тўғаноқ бўладиган ҳар қандай бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, икки йилгача уларнинг молиявий фаолият юзасидан текширишлар ўтказилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Биз депутатлар, Президентимизнинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, имтиёзлардан фойдаланишлари учун шароит яратиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензия олиш, инфратузилма масалаларини ҳал этишда фаолликни янада кучайтирамиз. Айниқса, кичик саноат зоналаридан уларга ер майдонлари ажратиш, бўш турган бинолардан фойдаланишлари учун  кенг имкониятлар яратишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Бахтиёр ЖУРАЕВ,

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+