Самарқандда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

02.11.2019, 17:25

Самарқандда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот  уюштирилди. 

Тадбирда халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Фазлиддин Ғайбуллаев мамлакатимизда сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, Сайлов кодекси ва депутатнинг ваколати, фаолияти ва мажбуриятлари  юзасидан ёшлар билан фикр-мулоҳалар алмашди.

 - Бу йилги сайловлар қабул қилинган Сайлов кодекси асосида бўлиб ўтади, - дейди халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Ф.Ғайбуллаев. - Кодексда аввалги қонунларда бўлмаган бир қатор алоҳида моддалар ўрин олди. Жумладан, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати, участка сайлов комиссиясининг овоз беришдан олдинги фаолияти, участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти, сайловчининг турган жойида овоз бериш, участка сайлов комиссиясининг овоз бериш тугаганидан кейинги фаолияти, Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш, Сенат аъзоларининг сайлови бўйича овоз беришни ташкил этиш, Сенат аъзоларининг сайлови бўйича овоз бериш тартиби, Сенат аъзоларининг сайлови бўйича овозларни санаб чиқиш ва сайлов натижаларини аниқлаш, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларни, хоналарни ва овоз бериш хоналарини жиҳозлашга доир талаблар шулар жумласидандир.

Шунингдек тадбирда  O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши  раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Хасан Ҳўжақулов сўзга чиқиб, O’zLiDeP  дастуриий мақсад ва вазифалари ҳақида ёшларга атрофлича маълумотлар берди.

Савол жавобга бой тарзда ўтказилган тадбирда  “Сиз O’zLiDePни биласизми?” мавзусида викторина ташкил этилди. Викторинада фаол иштирок этган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари улашилди.

  • Кўрилди
    1788
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nurbek2019-12-02 17:22:08

fikrim yosh kadirlarga ish o'rinlari ochish va yosh kadirlarga o'rin ajratishini yo'lga qo'ysalaringiz yaxshi bo'lar edi. oldindan raxmat.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+