Cирдарёда “Cайлов ва ёшлар” акцияси

02.11.2019, 17:26

Cирдарёда “Cайлов ва ёшлар” акцияси

O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Сайлов – менинг Конституциявий ҳуқуқим” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

 Сирдарё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда тумандаги сиёсий партиялар, туман сайлов комиссияси аъзолари ҳамда бу йилги сайловларда илк бор овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритган ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Муроджон Ҳайитов, Сирдарё туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафиса Жўраева, туман сайлов комиссияси раиси Хусайинов Ғайрат ва бошқалар мамлакатимизда бу йилги сайловлар, сайловларда ёшларнинг фаол иштироки, номзодларнинг ҳуқуқий-сиёсий билими нечоғлик аҳамиятга эга эканлигига урғу беришди. Шунингдек, сайловларни ўтказишда илк бор овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритган ёшлар ҳаётида бу кун бир умр эсда қолиши, сайловлар байрамона тус олиши лозимлиги айтиб ўтилди.

-Марказий сайлов комиссиясидан олинган маълумотларга кўра бу йилги сайловларда икки миллиондан ортиқ ёшлар илк бор овоз беради, –деди тадбирда сўзга чиққан O`zliDeP вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов.-Шунингдек, мазкур сиёсий жараёнларда  17671 нафар сирдарёлик ёшларнинг фаол иштирок этиши кутилмоқда. Ана шундан келиб чиқиб сайловнинг илк иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунча беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда иштирок этган барча сиёсий партиялар вакиллари ҳам сайловлар жараёнига қизғин тайёргарлик кўришаётганини таъкидлаб, туманнинг барча маҳаллаларида ёшларни сайловга тайёрлашдек муҳим вазифага жиддий эътибор қаратиш лозимлигини айтишди.

Ёшлар билан бўлган жонли, қизиқарли мулоқот “Сайлов ва ёшлар” акциясига уланиб кетди. Савол-жавоблар асосида уларнинг шу куни олган билимлари таҳлил қилинди. Сиёсий партиялар фаолияти ва Сайлов кодекси юзасидан берилган саволларга тўғри ва аниқ жавоб берган ёшларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва бадиий китоблар тақдим қилинди.

Бундай сайловолди адбирлари вилоятнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.

        Элёр ЖЎРАЕВ,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш

бўлими мутахассиси

  • Кўрилди
    91
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+