O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

02.11.2019, 17:27

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда партия Сирдарё вилоят Кенгашининг ҳисобот давридаги фаолияти якунлари танқидий, таҳлилий руҳда ўтишига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, партиянинг келгуси фаолиятидаги устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Абдуқаҳҳор Ибодуллаев маъруза қилди.

- Мамлакатимизда улкан демократик  ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси барча соҳаларда ибратли фаолият юритиб келмоқда, - деди Абдуқаҳҳор Ибодуллаев. - Яқинда бўлиб ўтадиган сайловларда ҳам партиядошларимиз ўзларининг қатъий позициясини яна бир бор намойиш этишга астойдил бел боғлашган.

Вилоят Кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида ҳудудий туман ва шаҳар Кенгашлари, барча бошланғич партия ташкилотларида жами 1168 та тадбирлар ўтказилди. Маҳаллий ҳокимият, фуқаролик институти ҳамда бошқа уюшмалар билан ҳамкорликда 500 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. 2016 йилда аъзолар сони 10484 нафарни, БПТлар сони эса 450 тани ташкил этган бўлса, мазкур йилнинг октябрь ҳолатига кўра партия аъзолари сони 25961 нафарни, БПТлар сони 642 тани ташкил этди. Биргина ўтган тўққиз ойда сафимизга  минг  нафарга яқин янги аъзо  қўшилди.

Биргина мазкур йилнинг ўтган тўққиз ойида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан  400 га яқин   тегишли ташкилотларга сўров чиқарилди.  60 нафарга яқин мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди.

Партия Ёшлар билан ишлаш  бўлими томонидан ва бошқа қатор лойиҳалар, тадбирлар, учрашувлар ташкил қилинди.

Кенгашнинг Аёлларнинг сиёсий фаоллиги ва ижтимоий мавқеини ошириш бўлими томонидан “Фаровон оила”, “Бунёдкор аёллар”, “Ишбилармон аёллар” каби лойиҳалар доирасида бир қатор ишбилармон, тадбиркор, ташаббускор аёллар кашф қилинди. Ана шулардан бири “Гули модалар уйи” корхонаси раҳбари хусусий тикувчилик корхонасини ташкил қилиб, 200 нафардан зиёд қишлоқдошини иш билан таъминлади. Шу йилнинг сентябрь ойида Гулчеҳра томонидан хусусий боғча ташкил қилинди.  Сайхунобод туманининг чекка ҳудудида фаолиятини бошлаган мактабгача тарбия муассасасида 30 нафар хотин-қиз муқим иш жойларига эга бўлди. Гулчеҳра “Ишбилармон аёл” кўрик- танловининг республика босқичида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.  Гулистонлик тадбиркор Дилфуза Мансуровага 80 миллион сўм миқдорида кредит олишига амалий ёрдам кўрсатилди. Бунинг натижасида тадбиркор Гулистон шаҳри ҳудудида яна бир тикувчилик устахонасини ташкил қилиб, уни керакли тикув-бичув жиҳозлари, керакли хомашё билан таъминлаб яна 20 та иш ўрни яратди.     

Бугунги кунда сиёсий жараёнларнинг олдинги сафида бўлиш Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзолари олдида турган устувор вазифалардан биридир. 

Конференцияда партиянинг навбатдаги съездига делегатлар сайланди.

 Шунингдек, тадбир якунида кун тартибидаги бир қатор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    913
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+