Партиянинг тарғибот тадбирлари энг чекка ҳудудларда ҳам ўтказилмоқда

02.11.2019, 17:32

Партиянинг тарғибот тадбирлари энг чекка ҳудудларда ҳам ўтказилмоқда

Марғилон шаҳрида ҳам жорий йил декабрь ойида ўтказиладиган муҳим сиёсий жараёнларга катта ҳозирлик кўрилмоқда. “Ватанимиз тараққиётига бизнинг ҳиссамиз” шиори остида “Ҳунарманд” уюшмасида ЎзЛиДеПнинг навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.

Даставвал, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси Марғилон шаҳар кенгаши ҳамда “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси шаҳар филиали ҳамкорлигида ёшлар ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида кўргазмалар намойиши ўтказилди.

Тадбир давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини бошланғич партия ташкилотида тадбиқ қилишдаги фаоллиги ва ташаббускорлиги учун бир гуруҳ ёшларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Бешариқ туманида ўтказилган тарғибот тадбирида сўз олганлар бугунги кунда олиб борилаётган ишлар хусусида йиғилганларга маълумот бердилар. Шунингдек, тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари Ҳасанбой Холматов ва Моҳирахон Султоновалар ҳам сўз олиб, бу йил 18 ёшга тўлиб, сиёсий жараёнларда илк бор иштирок этишларини ҳамда фаолият юритаётган партиялар ичидан O‘zLiDePни танлаганликларини фахр билан айтиб ўтдилар.

Бир сўз билан айтганда, O‘zLiDeP юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ўз эзгу ташаббус ва ғояларини доимо халқ билан бирга амалга оширмоқда.

O‘zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    811
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+