O‘zLiDeP съездига Қорақалпоғистон Республикасидан делегатлар сайланди

04.11.2019, 15:36

O‘zLiDeP съездига Қорақалпоғистон  Республикасидан делегатлар сайланди

Нукусда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг сайловолди ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтган конференцияда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турмановнинг 2015-2019 йиллар даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар бўйича ҳисоботи тингланди.

С.Турмановнинг айтишича, бугунги кунга партия аъзолари сони 48 минг 483 нафар, бошланғич партия ташкилотлари сони 986 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан 2 минг 780 та  депутатлик сўрови юборилган ва 1 минг 471 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланган. Ўтган ҳисобот даврида халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига 273 таклиф киритилиб, улар бўйича 258 қарор қабул қилинган.

“Ўтган беш йил давомида аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида кўп маротаба сайловчилар билан мулоқот қилдик, – дейди халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Б.Искендеров. –Ўз навбатида, аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича 100 га яқин ташкилотларга сўров юбордик. Депутатлик гуруҳи томонидан эса 150 дан ортиқ мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилди”.

Конференцияда ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилиниб, бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.

Конференция кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар тингланди ва Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги съездига делегатлар сайланди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    995
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2019-11-05 09:30:58

УзЛиДеП Коракалпогистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги сайловолди утказилган Конференциясида иштирок этдим. Хакикатдан хам Конференция юкори савияда утказилди хамма делегатларимиз байрамона кафиятда катнашди. Конференцияда партиямиз тамонидан кулга киритилаётган ютукларимиз ва келгусида янада фаоллашимиз таъкидланиб вазифалар белгиланди. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги съездига мувофакиятлар тилаймиз. Сайловларда УзЛиДеП уз урнини эгаллаб колишига тилакдошмиз ва биргалашиб харакат киламиз. Шунки биргаликда биз кучмиз!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+