“Болам мактабига ўтин ташийди”, деб иддао қилган аёлнинг ёлғонлари O‘zLiDePнинг сайёр қабулида фош бўлди
22.12.2017, 18:39
O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши ташаббуси билан туманнинг 14-умумтаълим мактабида Бешбўйноқ, Экин-тикин, Айрилиш, Ёрбоши, Чорбоғ, Султонобод маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини қийнаётган муаммолар юзасидан сайёр қабул ташкил қилинди. Туман ҳокимлиги, қатор мутасадди ташкилот вакиллари фуқароларнинг мурожатларига жавоб беришди.
– Фарзандим шу мактабда таълим олади, – дейди Айрилиш МФЙда истиқомат қилувчи Моҳидил Юсупова. – Қиш мавсуми бошланиши билан ўқитувчисининг ўтин талаб қилишидан фарзандим дарсга боришга безиллайди. Ахир ўзимиз ҳам ўтинни сотиб олсак, мактабига қаердан етказиб берамиз?! Аслида таълим даргоҳлари ёқилғи билан давлат томонидан таъминланиши керак-ку!
Фуқаронинг мурожаати бутун зални қалқитди. Кескин мунозаралар бошланди. Мактаб директори Зуҳра Каримова идааони қатъий рад этиб, бундай “талаб”лар бўлмаётганини таъкидлади.
– Муаммони ўз жойида ҳал қилиш мақсадида ўрганишни мактабнинг ўзидан бошладик, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўлими мудири Олимжон Толипов. – Аниқланишича мактабга 17 тоннаю 800 килограмм кўмир келган. Бу эса мактабнинг мавжуд 28 та синф хоналарини иситишга етяпти. Ўрганиш жараёнида барча хоналарда иситиш печлари қурилгани ҳамда ёқилаётган ёқилғи туфайли хоналар иссиқлигига гувоҳи бўлдик. Бундан ташқари, мактабнинг кўмир ва ўтин сақланаётган омборини кўздан кечирганимизда, фуқаронинг гаплари ёлғонлиги аниқланди.
Хўш, у ҳолда ўқувчининг онаси нима сабабдан бундай иддао қилди? Маълум бўлишича, М. Юсупова ва унинг турмуш ўртоғи фарзандининг синф раҳбари билан сира келишолмас экан. Улар боласи бошқа синфга ўтказилмагунга қадар мактаб шаънига ана шундай ёлғон гапларни айтишни тўхтатмаслик ҳақида мактаб директорини ҳам огоҳлантиришган экан.
Сайёр қабулда бир қатор мурожаатлар мутасаддилар томонидан ҳал қилинди. Жумладан, Бешбўйноқ маҳаллсида яшовчи Фотима Шамсуддинова 2- бор турмушга чиққан бўлсада, биринчи турмушидан қонунан ажрашишда тўсиқларга дуч келаётгани юзасидан мурожаат қилди. Бешбўйноқ МФЙ раиси Муҳаббатхон Ибрагимова бу борада тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўмак беришга ваъда берди.
– Экин-тикин маҳалласидаги Олимжон Ёдгоровнинг кўмир нархи сунъий равишда ошириб юборилаётгани хусусидаги мурожаат ечимини зиммамизга олдик, – дейди O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши аппарат раҳбари Одинахон Турғунова. – Дарҳақиқат, бу борадаги муаммоларга кўп дуч келяпмиз. Ҳозирда айни масала юзасидан мутасаддилар билан ҳамкорликда тегишли тартибда назорат ишларини йўлга қўйдик.
Очиқ мулоқот давомида аҳоли вакилларининг бандлик, имтиёзли кредит, тадбиркорликни бошлаш, солиқ, ичимлик суви танқислиги муаммоларига ҳам жавоб берилди.
Зилола РАҲМОНОВА,
O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати ходими
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг