Олтинсойдаги айрим томорқаларда ҳосилдорлик пастлигининг сабаби нима?

04.11.2019, 15:47

Олтинсойдаги айрим томорқаларда ҳосилдорлик пастлигининг сабаби нима?

Олтинсой тумани ҳудудидаги “Тўпаланг – Қоратоғ” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Чилмуроб” каналидан сув таъминланадиган “Хўжасоат” массивида 1283, “Ширин” массивида  271 , “Сайрак” массивида 726, “Ҳайрондара” массивида эса 734 жами 3015 гектар ер майдонида жойлашган фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа хўжаликлари экин майдонлари оқова сув таъминотида доимий равишда қийинчиликка дуч келмоқда. Чунки мазкур ҳудудлар “Чилмуроб” канали орқали махсус насослар ёрдамида оқова сув билан таъминланади. Бироқ насослар катта энергия сарфини талаб килади.

Шу боис мироблар насосларни доимий равишда ишлатишмайди ва юқоридаги ҳудудларга вақтида оқова сув етиб бормайди. Бунинг натижасида эса ҳосилдорлик йилдан йилга пасайиб боряпти.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, агар илгари фойдаланилган, аммо ҳозирда қисқариб қолган Сарижуй канали кенгайтирилиб, Чилмуроб каналининг сув миқдори кўпайтирилса, ҳудудларга доимий равишда сув боради. Сарижуй каналини кенгайтириш учун эса махсус насослар ишлаши, таъмирланишига кетадиган 3 йиллик харажат сарф этилса, ҳудудлар доимий оқова сув билан таъминланади ва ҳосилдорлик юқори бўлади.

Маълум қилинишича, мазкур масала юзасидан томорқа ер эгалари томонидан халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳига мурожаат қилинган. Шундан сўнг, ушбу масала бўйича 2018 йилда туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларга  депутатлик сўрови чиқарилган. Аммо негадир муаммони ижобий ҳал этилиши учун амалий жавоб бўлмаяпти.

Ахмат МАЖИДОВ,

O‘zLiDeP Олтинсой туман

Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    1195
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+