#LIVE O‘zLiDeP Съездида ўтган 5 йил мобайнидаги фаолияти сарҳисоб қилиняпти

05.11.2019, 10:48

#LIVE O‘zLiDeP Съездида ўтган 5 йил мобайнидаги фаолияти сарҳисоб қилиняпти

Тадбирда съезд делегатлари томонидан партиянинг 2014 йилда эълон қилинган сайловолди дастури ижроси натижалари ҳам кўриб чиқилмоқда. Тадбир иштирокчилари якдиллик билан қайд этганидек, партия фаолиятида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар устувор аҳамият касб этди.

Кейинги йилларда юртимизда ишбилармонлик муҳитининг янада яхшиланиши, хусусий секторни  ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорлар, кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани тадбиркорларнинг эркин фаолият олиб боришлари учун мустаҳкам замин яратди. Соҳадаги муваффақиятлар мамлакатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлаётганлиги, ялпи ички маҳсулотдаги улуши йилдан йилга ошиб бориши ва аҳоли турмуши фаровонлашувида ҳам яққол намоён бўлмоқда. O‘zLiDeP мулкдорлар синфи манфаатларини ифодалаш бўйича зиммасига олган вазифаларни тўлиқ бажаришга муваффақ бўляпти. Жумладан, партия хусусий бизнес вакилларининг хоҳиш-истаклари акс этган 40 га яқин қонуннинг қабул қилинишида фаол иштирок этди.

Ўтган беш йил давомида парламентдаги партиямиз фракцияси аъзолари 90 га яқин қонун лойиҳалари ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига жами 427 та депутатлик сўрови юборилди, шундан 340 тасига жавоб олинди. O‘zLiDeP фракцияси ташаббуси билан жами 6 марта «Ҳукумат соати» ўтказилди ва бир қатор вазирликлар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч нуқтасига айланган хусусий секторнинг янада жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Съездлар
  • Кўрилди
    1113
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+