#LIVE O‘zLiDeP Съездида партия аъзолар сони 750 мингдан ошганлиги таъкидланди

05.11.2019, 10:56

#LIVE O‘zLiDeP Съездида партия аъзолар сони 750 мингдан ошганлиги таъкидланди

Халқ билан бирга бўлиш, муаммоларини ечиш, айниқса тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ўтган йиллар давомида депутатлик гуруҳлари томонидан 11 057 маротаба эшитувлар, 44 035 та депутатлик сўрови,  2290 та назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди. Маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссияларига 5000 га яқин таклиф киритилди. Уларнинг 4730 тадан ортиғи сессияларда кўриб чиқилган бўлса, 2829 таси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Ҳисобот даврида бошланғич партия ташкилотлари ва партия аъзоларининг ўсиши, уларнинг сифат таркибини яхшилаш бўйича ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 2015 йилда партиянинг бошланғич ташкилотлари 9329 тани ташкил этган бўлса, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра уларнинг сони 12 723 тага етди. Партия аъзоларининг сони 248 379 нафардан 754 820 нафарга етди.

Тараққиётимизнинг янги даврида халқ билан мулоқот қилиш ҳар бир идора ва ташкилотнинг устувор вазифасига айланди. Шу боис, ўтган икки йил давомида партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” каби ўта муҳим дастурлар ижросини ўрганиш юзасидан электорат вакиллари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазкур жараёнда қарийб 180 мингта хонадонга кириб борилди ва юз минглаб инсонлар, тадбиркор ва фермерлар билан бевосита мулоқотга киришилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Съездлар
  • Кўрилди
    1583
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+