#LIVE O‘zLiDeP Съездида партиянинг сайловолди дастури муҳокама қилинмоқда (+фото)

05.11.2019, 11:36

#LIVE O‘zLiDeP Съездида партиянинг сайловолди дастури муҳокама қилинмоқда (+фото)

Йиғилишда партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури Съезд иштирокчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Таъкидланганидек, партиянинг сиёсий платформаси Ҳаракатлар стратегиясига ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилган бўлиб, бешта йўналишни қамраб олган.

Партия сайловолди дастурининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналиши энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, келгуси беш йилда амалга ошириладиган қатор устувор вазифаларни белгилаб олмоқда.

Партия қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк ҳуқуқ ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш, тадбиркорлик ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлаш, «Бизнесни юритиш», глобал рақобатбардошлик, инновациялар, саноатнинг рақобатбардошлиги индекслари бўйича дунёнинг етакчи 50 та мамлакати қаторидан Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш ва етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтиришнинг истиқболларига қаратилган аниқ вазифаларни қамраб олган. Зеро, O‘zLiDeP Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибардорлигини ошириш – бу мамлакатнинг жадал ва барқарор ривожланиши, иқтисодиётни рақобатбардошлигининг энг муҳим ва зарур шарти эканига ишонади.

Аҳамиятлиси, шу кунга қадар тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Партия миллий қонунчилигимиз ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган ягона Инвестиция ва Тадбиркорлик кодексларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ғоясини илгари сурмоқда.

O‘zLiDeP сиёсий платформасида ўз аксини топаётган масалалардан бири 2020 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш (сервис) иқтисодиётини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишдир.

Партия қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш борасида ҳам истиқболли вазифалар белгилаб олмоқда. Уларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2035 йилгача 4 баравар ошириш, фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари экин майдонлари самарадорлигини таъминлаш имконини беради.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Съездлар
  • Кўрилди
    2106
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+