Тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор – кучимизга куч қўшади

22.12.2017, 19:18

Тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор – кучимизга куч қўшади

Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишини барчамиз ниҳоятда кучли ҳаёжон билан тингладик. Юртбошимиз ўз маърузаларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ютуқларимизни эътироф этган ҳолда, айрим муаммо ва камчиликларимизни жуда оддий қилиб тушунтириб бердилар. Маърузани эшитиб, фаолиятимизга бутунлай бошқача кўз билан қарашимиз кераклигини, уни тубдан ўзгартиришимиз фурсати етиб келганлигини англаб етдик.

Президентимиз мазкур йиғилишда янги – 2018 йилга юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилиши биз тадбиркорларга янги имкониятлар эшигини очди. “Янги фикр, ғоя, инновация бўлмаса, ютқазамиз, буни ҳар ҳоким билиб олиши керак”,- дея таъкидлади юртбошимиз.

Айниқса, муҳтарам Президентимизнинг “Текширишлар ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимига ўтиш ва унинг назоратини Бош прокуратурага юклаш ҳамда барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йил муддатга тўхтатиш тўғрисидаги” таклифлари барчамизга бирдек манзур бўлди.

Президентимизнинг билдирган таклиф ва кўрсатмалари биз  тадбиркорларни мамлакатимизнинг равнақи йўлида ҳормай толмай ишлашимизга мададкор бўлади. Биз тадбиркорларни доимо қўллаб-қувватлаётганликлари ҳамда кенг имкониятлар яратиб бераётганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ориф КАРИМОВ,

“Муҳаббат боғи” хусусий корхонаси раҳбари,

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+