Сирдарёлик ёшларга сайлов қонунчилиги талаблари тушунтирилди

06.11.2019, 15:06

Сирдарёлик ёшларга сайлов қонунчилиги талаблари тушунтирилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида “Менинг биринчи овозим” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Гулистон давлат университети Физика - математика ҳамда Табиий  фанлар факультети талабалари билан ташкил этилган тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

- Мамлакатимиз тарихида илк бор сайлов билан боғлиқ барча ҳуқуқий норма ва меъёрларни ўз ичига қамраб олган яхлит қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди, - деди партия вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Дилшод Тўрақулов.-  Сайлов кодекси кучга кириши билан аввалги сайлов қонунчилик ҳужжатлари ўз кучини йўқотди. Амалдаги Сайлов Кодекси 18 боб, 103 моддадан иборат. Оддий, содда, равон тилда ёзилган. Мазкур Кодексга кўра, сайлов принципи - умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали очиқ ва ошкора амалга оширилади.

Шунингдек, давра суҳбатида сўз олган партия вилоят Кенгаши ходими Элёр Жўраев ва бошқалар “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида ўтказиладиган сайловларда очиқ, шаффоф ва рақобат муҳитининг борлиги бу йилги сайловларнинг алоҳида  хусусияти эканлигини таъкидлашди.

Янгиликлардан бири – сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди ва у кодекс билан тартибга солинди. Бу йил вилоятда 516 минг 400 нафар сайловчи борлиги аниқланди. Сайловлар жойларда соат 8.00 дан кечки 20.00 га қадар давом этади. Бу ҳам халқимизга яратилган яна бир қулайликлардан бири.

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари талаба ёшларни партия янги дастурининг бош ғояси, сайловолди дастури билан таништирдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

                   Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    785
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+