Ёш сайловчилар билан очиқ мулоқот

06.11.2019, 15:08

Ёш сайловчилар билан очиқ мулоқот

Шароф Рашидов тумани Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида O‘zLiDeP туман Кенгаши томонидан “Сайлов жараёнларида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини ошириш масалалари” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Тадбирда бу йилги сайловларда илк марта овоз берадиган ёшлар иштирок этди.

Мулоқот давомида иштирокчиларга O‘zLiDeP  сайловолди платформасида белгиланган асосий вазифалар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди. Шунингдек, Сайлов кодекси бўйича сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш босқичлари, фуқаролик жамиятини шакллантиришда Ўзбекистон ёшларининг ўрни ва роли, ёшларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишдаги партиявий вазифалар, сайлов жараёнларида ёшлар фаоллиги янада ошириш масалалари тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир жонли муҳокамалар, баҳс мунозаралар, фикрлар алмашинуви тарзда ташкиллаштиргани кўпчиликка манзур бўлди.

Саида Умаралиева

O‘zLiDeP  Жиззах

вилоят Кенгаши

Матбуот  котиби

  • Кўрилди
    920
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+