“Менинг танловим – менинг келажагим!”

06.11.2019, 15:19

“Менинг танловим – менинг келажагим!”

Мазкур шиор остида O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент Ахборот технологиялари унверситети Фарғона филиалида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда партиянинг Фарғона шаҳар Кенгаши, Товар хомашё биржаси Фарғона филиали, Давлат хизматлари маркази Фарғона шаҳар бўлими, Тадбиркорлик фаолиятининг асосларини ўқитиш республика маркази Фарғона филиали мутахассислари, партия фаоллари ҳамда илк сайловчилар иштирок этдилар.

Унда сўз олган O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари-аппарат раҳбари Санъатхон Комилова мамлакатимизда жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга партия томонидан олиб борилаётган амалий ва тарғибот ишлари, кўрсатилган номзодлар, келгусида амалга оширилаётган аниқ мақсад ва режалари борасида гапириб ўтди.

Ўз навбатида, ёшларнинг ҳам партия фаолиятида тутган ўрни, бунда Ёшлар бўлими томонидан олиб борилаётган бир қатор лойиҳалар бўйича ҳам маълумотлар берилди.

Шунингдек, йиғилганлар эртанги сайловларда O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлашга чақирилди.

Ш.Ахролова,

Халқ депутатлари Фарғона

шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1079
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+