“Ёнимиздаги қувурдан газ ўтса-ю биз совуқда ўтирсак?!” – фуқаролар дардига ким қулоқ солади?

06.11.2019, 18:02

“Ёнимиздаги қувурдан газ ўтса-ю биз совуқда ўтирсак?!” – фуқаролар дардига ким қулоқ солади?

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Жаҳонгир Жияновга “Ўзбегим” маҳалласи, “Буюк-турон” кўчасида яшовчи В.Парсеговдан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда маҳаллани табиий газ билан таъминлаш бўйича “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ва Андижон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилингани, лекин ҳеч қандай натижа бўлмагани баён қилинган.  

Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Ж.Жиянов ҳамда партия шаҳар Кенгаши вакиллари билан биргаликда ҳудудга бориб, маҳаллий фуқаро билан суҳбатлашдик. Ҳақиқатдан, фуқароларнинг ёзганича бор, аҳвол жуда оғир.

“22-23 йилдан буён кўчамизда газ йўқ, – дейди В.Парсегов. – Қарийб йигирма беш йилдан бери фуқароларимиз газ йўқлигидан қийналиб келмоқда. Айниқса, қиш ойлари аҳвол оғир. Уйлар, хоналар жуда совуқ. Энг қизиғи ёнимиздаги “Воровский”, “Лермонтов” кўчаларида газ бор, лекин негадир бизнинг кўчамизда йўқ. Ахир ёнимиздаги қувурдан газ ўтса-ю биз совуқда ўтирсак. Буни қандай қилиб тушуниш мумкин”.

Бу англашилмовчиликнинг сабабини сўраб, халқ вакили Ж.Джиянов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбарига депутатлик сўрови юборди. Бироқ орадан шунча вақт ўтса-да депутат сўровига жавоб йўқ.

Умид қиламизки, мутасаддилар бу масалага жиддийроқ эътибор қаратади ва тез орада муаммога ижобий ечим топади.

 Мафтуна ЖАЛОЛДИНОВА,

O‘zLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1195
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+