20 янги иш ўрни яратмоқчи бўлган фуқарони қандай муаммо қийнаяпти? Унга ечим борми?

06.11.2019, 18:04

20 янги иш ўрни яратмоқчи  бўлган фуқарони қандай муаммо қийнаяпти? Унга ечим борми?

OʻzLiDeP Учтепа туман Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда оддий одамлар ҳолидан хабар олиш, аҳолининг ташвиш ва муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиш мақсадида жойларда сайёр учрашувлар ўтказиб келмоқда. Эътиборли жиҳати, қабул жараёнида ёшлар ва хотин-қизларни бизнесга жалб этиш, бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётир.  

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни OʻzLiDeP Учтепа туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган сайёр қабулда “Учтепа” маҳалласи, “Шароф” кўчаси, 4-уйда яшовчи Н.Махаматова ўз ҳовлисида тикув сехи очиб, 20 нафар хотин-қизни бандлигини таъминлашини айтган эди. Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун турли тўсиқларга дуч келаётганини билдирган эди.

“Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ўқиб, ўз хонадонимда тикувчилик цехи ташкил этишга ахд қилдим. Чунки маҳалламизда ишсиз тикувчи аёллар кўп. Шу боис, ташаббусимни кўпчилик, ҳатто маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳам қўллаб-қувватлади. Лекин фаолиятимни бошлашда турли қийинчиликларга дуч келяпман”, – дейди  Н.Махаматова.

Ушбу ҳолатни халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Касимов атрофлича ўрганди ва муаммо ечими бўйича туман ҳокимлигига сўров юборди.

Умид қиламизки, мутасаддилар 20 та янги иш ўрни яратиш ҳаракатида юрган тадбиркорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, бизнесини йўлга қўйишга қулай шароитлар яратади.

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1108
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+