Биз учун узоқ кутилган дамлар келди

22.12.2017, 19:25

Биз учун узоқ кутилган дамлар келди

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Президентимиз парламентга Мурожаатнома тақдим қилди. Юрбошимизнинг фикрлари нафақат парламент аъзоларини, балки биз тадбиркорларни ҳам тўлқинлантириб юборди.

Мурожаатномада белгиланган вазифалар, илгари сурилган ғоялар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўлами шу қадар оддий ва содда қилиб ҳалқа етказиб берилдики, бу вазифаларни амалга оширишда, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси – масъул лавозим эгасидан, то уй бекасигача, ўз вазифасини сидқи дилдан адо этса давлатимиз гуллаб яшнашига ҳисса қўшган бўлар эди. 

Муҳтарам Юртбошимизнинг парламентга мурожаатномаси биз тадбиркорларда ҳеч қачон сўнмайдиган улкан бир умид ва ғайрат уйғотди. Мурожаатномада тадбиркорлик субъектларида икки йил ҳеч қандай молиявий текширувлар ўтказилмаслиги, улар устидан имкон қадар жиноий иш очмаслик, янги қурилиш ёки ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлар корхона иш бошлагунга қадар ягона солиқ тўловидан озод этилиши каби имкониятларнинг берилиши кишини беихтиёр тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ундайди.

Янги 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши мен учун айни муддао бўлди. Чунки, корхонамиз 2017-2018 йил ҳудудларни ривожлантириш ижтимоий-иқтисодий дастури доирисида Шовот туманида чарм пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган цех қуриб, йилига 200 минг жуфт оёқ кийим ишлаб чиқариб, қўшимча 80 иш ўрни яратишни мақсад қилганмиз. Президентимизни бизга қаратаётган юксак эътиборини қадрлаган ҳолда олдимизга режаларимизни ўз вақтида бажариб, бизга билдираётган ишончларини албатта оқлашга ваъда берамиз.

 Султонбой Очилов

“Шохжахон Шаҳноза” оилавий корхонаси раҳбари,

O‘zLiDeP фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1994
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+