Адҳам Икромов: “O‘zLiDeP етакчи партия бўлиб қолишини истасак, аниқ амалий ишларга эътиборни янада кучайтиришимиз керак”

08.11.2019, 18:19

Адҳам Икромов: “O‘zLiDeP етакчи партия бўлиб қолишини истасак, аниқ амалий ишларга эътиборни янада кучайтиришимиз керак”

Сўзга чиққан партиядошларимиздан бири кейинги йилларда юз бераётган беқиёс янгиланишлар хусусида гапириб, “Президентимизнинг довюрак сиёсати туфайли” деган жумлани ҳам тилга олди.

Дарҳақиқат, юртбошимизнинг шижоати, қатъияти ва журъати шарофати билан барча жабҳаларда жаҳон жамоатчилиги эътироф этаётган катта муваффақиятларни қўлга киритяпмиз. Жумладан, ғоят қисқа муддат ичида мамлакатимизда тадбиркорлар сафи икки баробар кўпайди. Ижобий ўзгаришларда партиямизнинг ҳам муайян ҳиссаси борлиги қувонарли. Нима учун сафдошларимиз, хайрихоҳларимиз кун сайин ошиб боряпти?  Фикримча, бунинг асосий сабабларидан бири шуки, O‘zLiDeP ўз фаолиятида давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” принципига таяняпти. Партия “Тадбиркорлик ривожланишига тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига тўсқинлик қилиш деб баҳоланади” деган тамойилга узлуксиз амал қиляпти. Ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни яхшилаш, хусусий мулк ҳимоясини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият қаратяпти. Шу билан бирга партия халқаро либерал-демократик ҳаракатнинг жамият ва давлат хусусий мулкни ҳимоя қилиш тамойилларига асосланган мамлакатлардагина тараққиёт кузатилади, деган фикрини қўллаб-қувватлаяпти. Шунингдек, сиёсий куч эркин бозор ғояларига асосланган иқтисодиёт мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишга кўмаклашади, деган фикрда собитдир. Энг муҳими, баъзан қанчалик қийин бўлмасин, O‘zLiDeP ўз ғоя ва мақсадларини изчиллик билан ҳаётга татбиқ қиляпти. Рост, ғолибликни қўлга киритиш осон эмас. Лекин музаффарлик мақомини сақлаб қолиш ундан-да мушкул. Шу маънода O‘zLiDeP етакчи партия бўлиб қолишини истасак, аниқ амалий ишларга эътиборни янада кучайтиришимиз керак.       

Адҳам ИКРОМОВ,

Ўзбекистон савдо-саноат

палатаси раиси,  O‘zLiDeP

Сиёсий Кенгаши аъзоси

  • Кўрилди
    1852
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Равшан Исмоилов Абдулазизович2019-11-10 09:29:19

Ассалому Алайкум Сайловда партияга омад тилайман.Таклифим НОГИРОНЛИГИ бор шахслар айникса оилали булса алохида эьтибор зарур.ногиронликни белгилашгача текширувдан утишдаги,ва белгилашдаги порахурлик,уй-жой беришдаги ноконуний хатти харакатлар порахурлик окибатда сарсонгарчилик,ишсизлик,банк сохасида алохида камиссия урганиб имтиёзли кредит хеч кандай сарсонгарчиликсиз агар шу оркали ишли булса,нафака микдори яшаш шароитини урганиб уртача микдор белгиланиши ва бошкалар окибатда узини тулик инсон сифатида куриб жамиятга аралаша олиши таминланар эди.Мен болаликдан 2 гурух ногирониман оилаликман 2 нафар фарзандим бор жисмонан соглом аёлим билан трикчилик киламиз пенсия оламан ва ижарага дамас машинасида юк ташиб харакат киламан кийналаман аммо нолимайман.аёлим уй бекаси юкоридаги холатларда хакикатда ноконуний сарсон килишди ва кизикишларимни сундиришга мажбур булдим.Аслида конуний иш килинганда эди аёлим билан тадбиркорлик килиб кушимча даромад олмокчи эдик.рахмат сизга.


Рустамова Гулбахор2019-11-09 10:23:39

Адхам Икромовни фикрларига кушиламан, мен уйлайманки бунинг учун купрок телевиденига яьни янги курсатув проектлари бн чикишимиз керак.Менда таклиф бор.Узлидеп куллаб кувватлаетган "INVEST IN UZBEKISTAN" проекти буйича инвесторлар иштирокида хафталик курсатув тайёрлаб студияда шоу тарзида олиб бориш керак


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-11-08 22:35:19

"Шу маънода O‘zLiDeP етакчи партия бўлиб қолишини истасак, аниқ амалий ишларга эътиборни янада кучайтиришимиз керак. " Тўғри фикрлар менимча. Аниқ амалий ишларга эътибор қаратиш ва уни амалга ошириш менимча, келгуси сайловларда партиядан сайланадиган депутатларга кўпроқ боғлиқ. Агар партия томонидан фаол ва жонкуяр инсонлар номзоди депутатликка тавсия этилган бўлса, албатта, янада ижобий натижалардан умид қилса бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+