Депутат сўровига мутасадди ўз вақтида жавоб берди

09.11.2019, 15:54

Депутат сўровига мутасадди ўз вақтида жавоб берди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимига Қўрғонтепа тумани  Қорасув шаҳар “Учтегирмон” маҳалласида яшовчи Ш.Абдуманноновадан мурожаат келиб тушди.

Унда фуқаро Қорасув массиви ўрамидан боғдорчилик хўжалигини кенгайтириш учун ер олишда амалий ёрдам сўраган.

“Сўнгги уч йилда мамлакатимизда тадбиркор ва фермерликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Шу сабабли фермерлик фаолиятимни бошлаб, оила даромадига ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим. Лекин мана, шунча вақтдан буён ер ва кредит олишда қийналяпман. Тижорат банкларига қилган мурожаатим эса ҳалигача жавобсиз қолмоқда. Сизлардан илтимос, шу масалани ҳал қилишда кўмак берсангиз”, – дейилади мурожаатда.

Ушбу ҳолатни халқ вакили, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Мўминов ва партия вакиллари жойига бориб ўрганди. Ечими бўйича тегишли идораларга сўров юборди. Аммо негадир натижа йўқ, эътибор суст.

Шу орада ўз орзулари сари аниқ мақсадлар билан ҳаракат қилаётган Б.Мўминовнинг кўзи “Қўрғонтепа ҳақиқати” газетасида чоп этилган эълонга тушади. Унда туман заҳирасига қайтарилган ер майдони лойиҳа асосида танловга қўйилгани баён қилинган эди. Эълонни ўқигач, дарҳол депутатга хабар қилади. Халқ ноибининг саъй-ҳаракати билан эса Қўрғонтепа туман ҳокимининг тегишли қарори асосида Ш.Абдуманноновага 8.05 гектар ер майдони ажратилиши ҳақида жавоб берилган. Ўйлаймизки, фермерга ер ажратиб бериш масаласи тез орада ўз ечимини топади.

 Мафтуна ЖАЛОЛДИНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    812
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+