Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш – ҳаммамизнинг вазифамиз

22.12.2017, 19:27

Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш – ҳаммамизнинг вазифамиз

Муҳтарам Президентимизнинг Парламентга Мурожаатларида оналик ва болаликни химоя қилишга катта эътибор қаратилди. Айниқса, аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш холатларининг олдини олишда Хотин-қизлар қўмитаси ва жаоматчилик оёққа туриши лозимлиги таъкидланди. 

Хақиқатдан хам  бу масалада маҳалла фуқаролар йиғинлари Ёшлар иттифоқи, Нуроний жамғармаси, депутатлар ҳамкорликда қатъий иш олиб боришимиз, ҳар бир хонадон, ҳар бир фуқаронинг қалбига кириб боришимиз зарур. Хусусан, таълим жараёнида фарзандларимизнинг иродасини мустаҳкам қилиб тарбияласак, келажакда улар ҳаётда учрайдиган қийинчиликлар олдида ўзларини йўқотиб қўймайдилар. Бунда китобнинг ўрни жуда каттадир. Ёшларни китобга ошно қилишимиз, бунда биз катталар намуна бўлишимиз лозим. Зеро  юртбошимиз таъкидлаганларидек,  келажак пойдевори бўлган ёшлар китобни севсалар, иродали, ҳар қандай муаммолар ечимини топишда қийналмайдилар.

Фируза ДЖАЛАЛОВА,

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1617
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+