Видео: O‘zLiDeP бир гуруҳ тиббиёт ходимларини байрам билан қутлади

10.11.2019, 08:29

Видео: O‘zLiDeP бир гуруҳ тиббиёт ходимларини байрам билан қутлади

Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.

Кеча, 9 ноябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида ҳам ушбу сана муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, партия вакиллари ҳамда  шифокорлар қатнашди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари М.Ходжаева ва бошқалар соҳа фидойиларини қутлар экан, уларнинг эл саломатлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.

“Сўнгги уч йилда Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида аҳолининг соғлом ва узоқ умр кечиришини таъминлашда юксак самараларга эришилди. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эса мамлакатимиз тиббиёти тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Зеро, мазкур фармон билан тасдиқланган 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида муҳим вазифалар белгиланди”, – дейди М.Ходжаева.

 Тадбирда хусусий тиббиётни ривожлантириш ҳам бугунги тиббий-ижтимоий ислоҳотларнинг муҳим йўналиши эканлиги, бугунги кунда мамлакатимизда 5 мингдан зиёд хусусий клиникалар фаолият юритаётгани таъкидланди.  

Қайд этилишича, O‘zLiDeP сайловолди дастурининг тўртинчи йўналиши – ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида хусусий тиббиётни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган. Партиянинг асосий мақсади – Ўзбекистонни соғлиқни сақлаш тизимида юқори самарадорликка эришган дунёнинг энг илғор 30 та мамлакати қаторига киритишдан иборат.  

Тадбир якунида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари партиянинг фахрий ёрлиқ ва  қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+