Видео: O‘zLiDeP номзодларнинг рўйхатини тақдим этди

09.11.2019, 23:00

Видео: O‘zLiDeP номзодларнинг рўйхатини тақдим этди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси IX Съездида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар тасдиқланган эди.

Бугун 9 ноябрь куни O‘zLiDeP Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 72-моддасига мувофиқ Марказий сайлов комиссиясига Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этди.

Сайлов кодексига мувофиқ партия томонидан аризага қуйидагилар илова қилинган:

- сиёсий партия юқори органининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

- сиёсий партия юқори органи мажлисининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, шунингдек сайлов округининг номи ва тартиб рақами кўрсатилади;

- депутатликка номзоднинг ўз номзоди тегишли сайлов округидан овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;

- депутатликка номзоднинг, башарти у Қонунчилик палатаси депутати этиб сайлангудек бўлса, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризаси.
Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топшириш жараёнида мамлакатимиздаги етакчи ОАВ вакиллари бевосита иштирок этди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    2558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

узбегим2019-11-24 05:14:45

хеч кайсига ишонмийман .... факат бошка моммо буляпди лекин халк топган булини хужжатли ишларга сарфлаб шу билан куни утиб газ свет ишламанган ракамларга пул тулаб яна канакадир янги конунлар ишлаб халкни вактини олиб шу харажатга халкни бокиб корнини туклаб кийин килсачи ва халк киссасига бир сум кирса дарров гас свет паспорт права кай усулда булсахам пулини олмокда стандарт нима у биламиз лекин стандар биз учун оддий хожатхона эшигига айланди


Латофат 2019-11-10 22:21:43

Депутатликка номзодим калай критерии асосида танланди? Учинчи марта уз номзодим куйган депутатлар (масалан Дилором Файзиева) узининг депутатлик фаолиятида халк учун нима иш килди?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+