Қонликўлда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди
11.11.2019, 17:51

O‘zLiDePнинг “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбирининг навбатдагиси Қонликўл тумани “Бахитли” маданият ва аҳоли дам олиш масканида ўтказилди.
Унда партия туман Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
“Ҳозир жудаям хурсандман, ҳаттоки қувончим ичимга сиғмаяпти. Сабаби тадбир куй ва қўшиқларга уланиб, байрам кўтаринки рухда ўтди. Қолаверса, партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланган асосий ғоя ва вазифалардан ҳам хабардор бўлдик, – дейди “Наўрызлы-Истам” фермер хўжалиги раҳбари К.Джуманиязов. – Очиғи, партия сайловолди дастурида илгари сурилган вазифалар келгусида фермерликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Чунки ушбу дастур кабинетда ўтириб эмас, фермер ва тадбиркорлар билан бамаслаҳат ёзилган”.
Тарғибот тадбирида машҳур эстрада хонандаларининг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатликка номзод Б.Солиев сайловчилар муаммосига жойида ечим топди
13.12.2019, 19:12
-
Депутатликка номзод П.Аҳмеджанова сайловчилар билан учрашди
13.12.2019, 17:10
-
Сайловчилар OʻzLiDePдан депутатликка номзод Расул Кушербаев дастурини қўллаб-қувватлади
13.12.2019, 17:07
-
Жомбойлик сайловчилар O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этмоқда
13.12.2019, 17:05
-
Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак
13.12.2019, 16:45
Фикрингизни қолдиринг