“Биргаликда – биз кучмиз!”

11.11.2019, 17:57

“Биргаликда – биз кучмиз!”

O‘zLiDeP Ховос туман Кенгаши томонидан 14-Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Биргаликда биз кучмиз!” мавзусида партиянинг навбатдаги сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия Сирдарё вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркорлар, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлган тадбир барчани бир муштарак туйғу билан бирлаштирди.

Президентимизнинг Ховос туманига ташрифидан сўнг туманда катта бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Ҳудудда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бинолари, давлат хизматлари агентлиги, тижорат банклари, турар-жойлар, мактаблар истироҳат боғи, Хотира майдони, кутубхона, бозор,  савдо ва маиший хизмат шахобчалари қурилиши жадаллик билан олиб борилаётир.

“Ховосликларнинг  фаровон яшашга интилиши ортди, – дейди “Буюк юрт қизи” фермер хўжалиги раҳбари, партия фаоли О.Мардиева. –Аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилаётган ислоҳотлардан мамнунмиз. Пахта топшириш йиллик режасини юз фоиздан, ғаллани 123 фоиз қилиб бажардик. Мақсадимиз юртимиз фаровонлигига ҳисса қўшиш, сайловларда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз бериш”.

Тарғибот тадбири туман маданият бўлими хонанда ва созандаларининг ҳамда 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби ихлосмандларининг чиқишларига уланиб кетди. Ховос транспорт коллежининг ҳарбий йўналиш бўйича таълим олаётган ўқувчилар ва спортчи йигит-қизларнинг чиқишлари барчада катта тассурот қолдирди.           

Дилором ЭСОНОВА,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    822
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+